МЕНИ СУДГА БЕРИШМОҚЧИ

      Тонг отди ёмғирдан кейин ҳаво жуда ҳам яхши эди.Саҳарда турдим ва ишга тайёргарлик кўриб йўлга отландим. Ҳафтада икки кун ишга кеч қолиб бораман ва ўша кунлар ишга пиёда бораман. Иш жойимга киришим биланоқ раҳбарим аризангни ёзиб кўзимга кўринма дейди. Аммо ҳозир ўрганиб қолдилар. Карантин сабабли ишга ҳар куни бир соат кеч ва пиёда юриб боряпман, чунки шаҳарда транспортлар ҳаракати чекланган. Ишга кетаётиб йўлим устидаги бозорга кирдим. Дон маҳсулотлари сотиладиган расталарга бордим. Бу расталардаги барча сотувчилар мени яхши таниб қолган. Лекин сотувчилар ичида Бобир ака деган сотувчидан доим дон маҳсулотлари оламан. Эндигина савдо-сотиқни бошлаган Бобир ака Ферузбек кел нима оласан деб қолдилар? Мен эса Бобир ака менга 10 кило буғдой беринг дедим. Тинчликми ҳар ҳафта бошида 1 кило олар эдинг бугун сал кўпми деб кулдилар. Сотувчининг олдидаги яна бир сотувчи йигит суҳбатимизга гап қўшиб ука ҳар ҳафтада икки марта 1 килодан буғдой олиб кетасиз, ундан кўра бир халта олиб қўйсангиз бўлмайдими? Товуқлар ҳам хўжайинимиз хасис экан деб ғийбатлашишса керак деб кула кетди.
Feruzbek Sayfullayevning rasmi.
     Сотувчининг гапига Бобир ака жавоб берди Собит Ферузбек товуқ боқмайди. Бу йигит кўчадаги қушларни боқади, лекин бундан унга нима фойда билмайман деб кулиб қўйдилар Бобир ака. Ўлчаб бўлдингизми менга буғдойни беринг дедимда ўлчанган буғдойни олиб бозордан чиқдим. Чиқишим биланоқ сотиб олган буғдойимни автомобиллар қатнайдиган ҳозирги вақтда жим-жит бўлиб қолган катта йўлларга сепиб-сепиб кетдим. Ишхонамга боргунга қадар бозордан сотиб олган 10 кило буғдойимни йўлларга сочиб чиқдим. Бу ишимни кўрган ёши катта аёлардан бири мени судга беришини айтди. Қушлардан ҳам Коронавирус юқиши мумкин экан. Мен эса бунга амал қилмасдан уларга овқат сепганим учун суратларга олиб устимдан шикоят қилишини билдирди. Яна кимлардир кулиб жилмайиб юзларида табассум билан миннатдорликларини билдиришди.
      Бугун Коронавирус сабабли юртимизда Карантин эълон қилинган. Шу сабабли қушлар, итлар ва мушуклар кўчаларда ўзлари учун овқат излаб юришибди. Сизлар илтимос агар шундай ҳолатларга дуч келиб қолсангиз сиз ҳам улардан меҳрингизни аяманг. Бунинг учун сизларга савобларнинг энг катталари ёзилсин.

Ферузбек Сайфуллаев

Комментарии

Популярные сообщения