Авестода сувга алоҳида муносабат билдирилган


​​ ​​Тарихий –адабиёт ёдгорлигимиз бўлмиш Авестода сувга алоҳида муносабат билдирилган. Тоза сув билан боғлиқ кўл, қудуқ ва булоқларга ҳар қандай нопок нарсалар яқинлашмаслиги керак, деб ҳисобланган. “Покиза сув ва ёниб турган олов қаршисида гуноҳлик қилган зотнинг дўзахда топгуси жазоси бу дунёнинг жамийки дарду озорларидан мудҳиш”...(“Вандидод”, 4-фарагард, 54-банд) деб огоҳлантирилган. Муқаддас Қуръони Каримда ҳам сув билан боғлиқ оятлар келтирилади. “Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми?” (Воқиъа сураси)...барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилганмиз кўрмадингларми?” (Анбиё сураси). ХХ аср охирига келиб инсоният олдида сув тақчиллиги муаммоси пайдо бўлди.
БМТ томонидан келажакда инсониятни тоза сув билан таъминлаш муаммоларига бағишланган Сув ресурслари бўйича 3-жаҳон форуми ўтказилган (2003, Киото). 2003 йил Халқаро тоза сув йили деб эълон қилинди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Атроф-муҳит муҳофазаси” дастури (ЮНЕП) маълумотларига кўра сайёрамиздаги дарёларнинг ярми жиддий ифлосланган.
Ер шари аҳолисининг 40 фоизи тоза ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда. Яна 30 йилдан сўнг тоза ичимлик суви танқис ресурс бўлиб қолиши мумкин. Ҳар йили тоза ичимлик суви танқислиги туфайли 1,2 млн киши турли хил хасталикларга дучор бўлмоқда. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ) маълумотига кўра, ҳар йили 5 млн киши ифлосланган ва сифатсиз сувдан истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда.

 Манба:https://t.me/ekologuz












Комментарии

Популярные сообщения