АҚШда эски уйини соғинган ит бир штатдан бошқасига 90 километр йўл босиб борди
Канзаслик оила йўқолиб қолган итини кутилмаган жойдан — бундан икки йил олдин яшаган эски уйидан топиб олди, деб хабар беради CNN. Клео лақабли тўрт ёшли лабрадор кутилмаганда саёҳатга отланиб, бундан икки йил олдин яшаган Миссури штатидаги уйи томон йўл олди. Клео сайр қилиб юрганида унинг эгалари итнинг йўқолгани ҳақида эълон берган. Клеони уйнинг янги эгаси топиб олган. «Рафиқам билан ишдан қайтиб келсак, Клео эшик ёнида ётган экан. Ўйлашимча, у ниманидир кутиб ётарди», — дейди уйнинг янги эгаси Колтон Майкл. Итда бўйинбоғ бўлмаган, бироқ у яхши парвариш қилингани сабаб Майкл уни уйда боқилган деб гумон қилган. У Клеодаги чипни топиб, сканердан ўтказган ва эгасининг фамилиясини билиб олган. Майклнинг аёли ит эгасининг фамилияси уйнинг олдинги эгасини билан ўхшаш эканлиги пайқаб қолган. Шунда Майкл Facebook’ка кириб, у ердан ит йўқолгани тўғрисидаги эълон топган. «Мен унга итини топиб олганимизни маълум қилдим. Унга қаерда яшашимизни айтганимдан...








