www.maraquia.com сайтига кириб, ўзингиз истаган ҳудудда дарахт экишингиз мумкин

Эндиликда ҳар бир инсон www.maraquia.com сайтига кириб, ўзи истаган ҳудудда дарахт экиши мумкин.
Сайтга киргач, фойдаланувчи яшил ва қизил нуқталар билан белгиланган ҳудудларни кўради. Қизил нуқталар ўрмон барпо этилиши лозим бўлган, яшил нуқталар эса ўрмон тикланган ҳудудлардир. У нечта дарахт экишини танлаб, буюртма беради ва унинг тўловини амалга ошириб, кутади
«Маракуйи» харитасидаги барча ҳудудлар тирик инсонлар томонидан белгиланган. Ўрмон инспекторлари смартфонлар ёрдамида дарахтлар кесилган, ёнғинда куйган ҳудудларни айланиб чиқиб, уни харитага киргизишади. Дарахт экиш нархига ҳудудни чиқиндидан тозалаш, ерни тайёрлаш, экиш ва уни беш йил давомида парваришлаш ҳам киради.
Дарахтнинг ўсишини фойдаланувчилар сайт орқали кузатишлари мумкин. Ҳар бир экилган дарахтга уни экишга буюртма ьерган инсоннинг номи берилади. Лойиҳа қатнашчилари ўртасида машҳур компаниялар кўп. М асалан. BMW Group, Nestle, CISCO. Росси президенти Владимир Путин “Мещера” миллий паркида сайт орқали 6000 та дарахт эккан.

Комментарии

Популярные сообщения