Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигининг вазифаси нималардан иборат?
Бухоро
ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигининг вазифаси:
Ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини
табиатдаги сонини қайта тиклаш учун кўпайтириш ва биологиясини ўрганиш;
Жанубий-Ғарбий Қизилқум чўлининг ўсимлик ва
ҳайвонот дунёсини муҳофаза
қилиш;
1.Табиат ресурсларидан оқилона қойдаланиш;
2.Экологик маьрифат;
3.Экологик туризм.
Питомнигнинг ҳозирги кунда умумий ер майдони
16522 гектар бўлиб, шартли 2 та ҳудудга ажратилади. 1-ҳудуди ер майдони 5145
гектар бўлиб, атрофи баландлиги икки метрни ташкил қиладиган сим тўр билан ўраб
олинган. Ушбу ҳудудда кўпайтирилаётган ноёб тур ҳайвонларнинг асосий қисми
сақланиб, кўпайиш сони маьлум миқдорга етганидан сўнг ушбу ҳайвонларнинг бир
қисмини питомнигнинг ер майдони 11377 гектарни ташкил қиладиган атрофи ўраб
олинмаган 2-ҳудудига қўйиб юборилади.
Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомниги-
экотуристик маскан бўлиб ҳам ҳисобланади. Питомникка ташриф буюрган саёҳатчилар
Қизилқум чўлининг табиати, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан бевосита
танишишади.
Масалан: Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон”
питомниги ҳудудида ўсимликларнинг 250 дан ортиқ тури йил давомида ҳаётий шакли
ва йил мавсумига боғлиқ ҳолда ўсади. Бу ерда ҳайвонлардан сут эмизувчиларнинг
32 тури, қушларнинг йил давомида 250 дан ортиқ тури, судралиб юрувчиларнинг 18
тури, сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларнинг 2 тури, балиқларнинг 8 тури ҳамда
умуртқасизларнинг 700 дан ортиқ тури учраши ўрганилган.







Комментарии
Отправить комментарий