Олот давлат инспекторлари қонунбузарлик ҳолатини аниқлади

Жорий йилнинг 4 январ куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбири натижасида туманнинг “Хидрейли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Р.З. томонидан қаттиқ ва маиший чиқиндилар белгиланмаган жойга ташланганлиги аниқланди.


Ушбу ҳолат юзасидан давлат инспекторлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91-моддаси 1-қисмига асосан 223000 сўм миқдоридаги жарима белгиланди.

Комментарии

Популярные сообщения