Олот туманида яна бир қонунбузарлик аниқланди

Жорий йилнинг 4 январ куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбири натижасида туманнинг “Бўрибек чандир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаро Ж.И. атрофдаги хас-хашакларни тўплаган ҳолда ёқаётган пайтида тўхтатиб қолинди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддасига асосан 669000 сўм жарима белгиланди.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Комментарии

Популярные сообщения