ШАҲАРДА ТОЗАЛИККА РИОЯ ҚИЛМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Маиший чиқиндилйрни алоҳида тўплаш Ўзбекистонда катта бош оғриғига
айланган. Неча йилдирки, бу ишни эпақага келтириб бўлмаяпти. Қанчадан-қанча
тажриба лойиҳалари улар якунланиши билан тўхтаб ҳам қолди. Ҳужжатлар, дастурлар
қабул қилиняпти, семинарлар ўтказиляпти, тажрибалар ўрганилмоқда. Лекин масала ҳал
этилмаганча қолаётир. Ўйлашимча, биринчи навбатда фуқароларимизга ахлатни уни тўплаш
жойигача олиб боришни ўргатишимиз керак. Бошқаларда қандай билмадиму, лекин
Чилонзор туманида бу масала ўта долзарб. Ахлат солинган халталарни учраган
жойга — йўлаклар, ариқлар, ҳовлилар, йўл четига, уй деразаларидан ташлаб
кетаверишади.
Бориб-бориб, ахлат уюмлари тоққа айланади. Одамлар таъмирлаш ишларини
олиб боришса яна шу аҳвол, қурилиш чиқиндиларини чиқариб ташлашни исташмайди.
Шу яқин атрофга улоқтиришади-кетишади. Ажабланарлиси шуки, қаерда яшашса, шу
жойни ахлатхонага айлантиришади. Одамларга нима бўлган ўзи? Мен бунинг учун
кимнидир жазолашганини ҳали эшитганим йўқ.
Ваҳоланки, орамизда озодалик курашувчилари бир талай. Жамоат ташкилотлари,
вазирликлар, идоралар... Ҳатто ахлатхонага айлантиришни тақиқловчи ҳужжатларимиз
ҳам етарлича. Бунга балки мазкур ҳужжатлар ишламаётгани ва жавобгарлик фақатгина
қогозда бўлгани сабаб эмасмикин? Қизиқ, уй атрофидаги ҳудудларнинг санитар ҳолатини
бузганларни қўлидан тутиш бевосита вазифаси бўлган мутасаддилар қаёққа
қарашяпти? Бу борадаги жавобгарликни мазкур мутасаддилар ва бошқаларга ҳам эслатиб қўйишни лозим топдик. Тозаликка риоя қилмаганларга қандай
жазолар назарда тутилган?
А.Мансуров.
Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
91-1-модда.
Белгиланмаган
жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ
маиший чиқиндиларни тўкиш -
фуцароларга энг кам иш ҳақининг
1/2 қисмидан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 3 бараваридан 5
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди
шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида
такрор содир этилган бўлса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5
бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб булади.
161-модда.
Шаҳарлар
ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш,
шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик,
- фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор
шахсларга эса- 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
53-модда.
Санитария қонун
ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини
бузиш, - фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача,
мансабдор шахсларга эса - 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.
Манба:Зўр тасвир журнали
Манба:Зўр тасвир журнали



Комментарии
Отправить комментарий