Когон туманида ҳам мурожаатлар жойида бартараф этилмоқда.



Аҳоли томонидан ижтимоий тармоқ орқали келиб тушган мурожаат юзасидан жорий йилнинг 20 декабр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Когон шаҳар инспекцияси инспекторлари Ватанпарвар кўчасида бўлишди.
Давлат инспекторлари томонидан мазкур ҳудуддаги йиғилган хас-хашак ва чиқиндилар “Махсусавтохўжалик” МЧЖнинг техникалари жалб қилинган ҳолда ҳудуддан олиб чиқиб кетилди.

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Комментарии

Популярные сообщения