Ромитанда хазонларни ёққан фуқаро жарима тўлади
Бухоро вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Ромитан тумани инспекцияси инспекторлари Ромитан туман “Хофизработ” МФЙ Тайлоқ қишоғида яшовчи фукаро Ж.Х. йўл ёқасида ноқонуний равишда хазонларни очиқ аланга олдирган ҳолда ёқаётган ҳолатини аниқлашган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан жаримага тортилган.



Комментарии
Отправить комментарий