СУВ ИНШООТИ ИШГА ТУШУРИЛДИ



Халқимизнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари қисқа фурсатда амалга ошаётгани – янги Ўзбекистон яратишдаги дадил қадамларимиздир.
 Анжуманни вилоят ҳокими Ўктам Барноев очди:
 -Очиғини айтиш керакки, 60 фоиз қишлоқларимиз аҳли тоза ичимлик суви йўқлигидан қийналар эди. Шофиркон, Жондор, мана бугун Ромитанда янги сув иншооти барпо этилгани халқимиз саломатлигини яхшилашга қўйилган қадам бўлди,-деди вилоят ҳокими.
Туманимиздаги Хоса маҳалласи аҳли тоза ичимлик суви йўқлигидан азият чекишар эди. Янги йил байрами арафасида 8 та қишлоқдаги 800 дан ошиқ хонадонлар тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлди. Хоса, Ғазбирон, Суспатта ва бошқа қишлоқ аҳли учун бу чинакам байрам совғаси бўлди.
 Хоса маҳалласида бунёд этилган сув иншоотининг ишга тушиш тантанасида оқсоқоллар, меҳнат фахрийлари, маҳалла аҳли, 4 та сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, фахрий муаллим Луқмон Бадалов дуога қўл очди:
 -Илоҳим юртимизга кўз тегмасин, Ўзбекистон гуллаб яшнайверсин! 
Хоса маҳалласи аҳли эса асрий орзулари амалга ошгани учун Юртбошимизга чексиз миннатдорчилик изҳор этдилар.
Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Комментарии

Популярные сообщения