ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАН ЖАЗОГА ТОРТИЛАДИ
Эътибор бераётган бўлсангиз, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сонли “Маиший
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини
янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси жойларда қаттиқ
назоратга олинмоқда.
Хатто, оддийгина писта пўчоғи, тамаки қолдиғи
каби арзимасдек кўринган, лекин аслида уларнинг рўпара келган жойларга
ташланиши жиддий қонунбузарлик ҳисобланган ҳуқуқбузарликлар ҳам назардан четда
қолмаяпти.
Айниқса, жойларда туман ва шаҳар экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари белгиланмаган жойларга маиший
чиқиндилар ташлаётган шахсларга ушбу қонунбузарликлар учун жазо муқаррарлигини
таъминламоқда.
Қўқон шахарида “А.Т.Хуқандий” кўчасидаги кўп
қаватли уйлардан бирида яшовчи фуқаро С.М. ҳам табиат ва қонун олдидаги ўз
масъулиятини унутиб қўйиб, шундоққина ёнгинасида чиқинди ташлаш учун махсус жой
бўлсада, қўлидаги маиший чиқиндини белгиланмаган жойга ташлади.
Натижада, фуқаро С.М.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддасига асосан Қўқон шахар экология
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари томонидан 223.000 сўм жарима
солинди.



Комментарии
Отправить комментарий