СУВҚИЙҒИР - PANDION HALIAETUS


Сувқийғир (ёки скопа) - Скопалар оиласига мансуб ўртача катталикдаги йиртқич қуш. Қанотларини ёзгандаги кенглиги 145-170 смга етади. Танасининг усти тўқ тусда, остки қисми деярли оқиш бўлади. Қанотларининг эгиладиган қисмидаги тўқ тусли доғ ва кўзидан бошлаб бўйни орқали қорамтир йўл ўтганлиги яққол кўзга ташланади. Урғочилар эркагидан каттароқ, лекин рангида фарқи йўқ. 
Ўзгача қўриниши ва ранги билан ҳудудимизнинг бошқа йиртқич қушларидан фарқланади. Сувқийғир - қўчманчи тур, Ер куррасида Антарктидадан ташқари кенг тарқалган. Ўзбекистонда сони доимо кам бўлган. Саноқли ва номунтазамдир Амударёнинг қуйи қисмида уялайди. Жуда камдан-кам қучиб ўтиши даврида деярли барча ҳудудларда учрайди. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши натижасида камайиб кетган. Электр узатиш тизмаларида кўпи нобуд бўлади.Асосан, балиқ тутиб ейди. Шунга кўра, уларни кўпинча сув ҳавзалари яқинида учратиш мумкин. Қирғоқларда баланд дарахтларда, юқори вольтли электр узатиш симлари устунларида, геодезик тепаликларда, қояларда уя қуради. Сувнинг устида учиб ов қилади. Ўлжани излаб парвозда муаллақ қолиб, қанотларини силкитади. 
Сув ҳавзасида сузиб юрган балиқни кўриб, қанотларини йиғиб, сувга ўзини ташлайди, оёқларини олдинга чўзиб, 150-350 г айримларида 1кг гача бўлган балиқни тутиши мумкин. Баҳорги учиб ўтиши март-май ойларида, кузги  учиб ўтиши август-октябрьда бўлади.


Комментарии

Популярные сообщения