ХАЗОНЛАРНИ ЁҚМАЙЛИК!
Куз келиши билан дарахт барглари сарғайиб тўкила
бошлайди. Бу фаслда хазон ва шох-шаббалар кўпайиб, афсуски уларни ўзбошимчалик
билан ёқиш ҳоллари кўплаб учраб туради. Бундай салбий ҳолат фуқароларимиз
орасида нафас олиш органларининг касалланишига, юрак қон томирлари
касалликларини кўпайишига сабаб бўлиб шаҳар, туман, қишлоқ ҳудудларида экологик
вазиятни ёмонлашишига олиб келади. Аниқланганки, хазонларни ёқишда ҳавога
диоксин, унлеводородлар, бенз(а) пирен, каби кучли заҳарли моддалар организмга
аста секин таъсир қилиб тўқималар фаолиятини бузади ва рак касалини пайдо
бўлишига олиб келади.
Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида,
ҳудудимиздаги экологик мувозанатни сақлаш учун хазонлар, шох-шаббалар ва ахлат
уюмларини ёқишга йўл қўймасдан ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ва компостлаш, кўмиш
чора тадбирларини кўриш керак.
Шаҳарлар ва туманлардаги ободонлаштириш бошқармалари,
уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, махсус транс, халқ
таълими бўлимлари, мактаб, лицей, коллежлар, соғлиқни сақлаш, санитар
эпидемиологик бўлимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари жойларда хазонларни ўз
вақтида йиғиштирб олиш ва уларни кўмиб компост тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш
ишларини бажаришса мақсадга мувофиқ бўлади.
Шундай қилинганда хазонлар тез
орада чириб, органик ўғитларга айланади ва кўмилган хазонлар ерга ўғит сифатида
тўкилса тупроқ унумдорлиги ошади.





Комментарии
Отправить комментарий