Аму-Бухоро канали ёкасидан Вобкент тумани фуқаролари ноқонуний равишда “Жийда” дарахтларини кесиб олаётгани аниқланди

Вилоятимиз табиати, биохилмахиллигини асраб авайлаш, ўз холича сақлаб қолиш, ҳудуднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини браконъерлардан муҳофаза қилиш мақсадида Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мутахассис ва инспекторлари томонидан кеча-кундуз демай, доимий рейд тадбирлари ташкил этиб, браконъерлар томонидан йўл қўйилаётган қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаган ҳолда, чора кўриб келмоқда.
  Жумладан, жорий йилнинг 10 ноябр куни Бошқарманинг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган экологик рейд тадбири натижасида Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигига туташ бўлган ҳудуддан, аниқроғи Аму-Бухоро канали ёқасидан Вобкент тумани фуқаролари ноқонуний равишда диаметри 18 см дан 20 см гача бўлган 3 дона жийда дарахтини кесиб олаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ушбу ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима ва табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Кесиб, бўлакланган жийда дарахтлари чора кўрилгунга қадар Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигига топширилди.

Комментарии

Популярные сообщения