ҚАДРИНИ БИЛМАГАН ГАВҲАРИМИЗ
Ҳақ Субҳонаҳу ва таоло бутун башариятни бир томчи сувдан яратган, унга
вужуду насл-насаб ато этган. Танамизнинг 70 фоизи сувдан иборатлигини назарда
тутсак, Сувни урганиш - Инсонни урганиш эканлигини бир қадар
англаган бўламиз.
Сув,
ҳақиқатан ҳам барча маънода ғаройиб ва сеҳрли суюқликдир. Масалан, нима учун унинг
оз миқдордагиси рангсиз-у, агар кўп бўлса мовий-зангори тусда бўлади? Нега
музлаганда унинг ҳажми кенгаяди? Сув, умуман намлик ҳар қандай кичик
ёриқ-тешикларга ҳам кириши (сингиши, шимилиши ва ҳ.к.) мумкин, яъни "ўтувчанлик”
қобилияти жуда юқори. Аммо, унда нега тупроқа сингиб кетмай, ер юзида дарё ва сойлар
ҳосил қилиб оқади? Океанлардаги улкан дарёларни қандай тушунтириш мумкин?
Айтишларича, океанларнинг баъзан юзаси, баъзан тубида маълум йўналиш бўйича оқаётган
улкан дарёлар (ҳажми бир неча минглаб Амазонка дарёсининг сувига тенг!) бўлиб,
улар атрофдаги сувларга ҳеч бир халақит
бермас, аралашиб кетмай оқаверар экан. Баъзан ана шундай иккита сув ости
"дарё" сининг икки хил йўналишда, остин-устин бўлиб, кесишиб ўтишига
нима дейсиз? Булар хаёлот эмас, олимлар томонидан аниқланган ва сири
номаълумлигича қолаётган жумбоқлардан баъзилари, холос.
Олимлар
Атлантика океани билан Ўртаер денгизи туташган жойда кўринмас "парда” борлиги,
шу боис, бу сувлар сира "қўшилиб ва аралашиб” кетмаслигини аниқладилар.
Энг замонавий асбоблар ёрдамида ҳам бу сирни изоҳлашдан буткул ожиз қолдилар.
Лекин бу ҳодиса Қуръони каримда очиқ оят билан билдирилган эди: "(Аллох,) икки
денгиз-дарёни буниси чучук-ширин, униси шур-аччиқ қилиб оқизиб қуйган ва
уларнинг ўртасида тусиқ-туғон ва кўринмас парда қилиб қўйган зотдир” (Фурқон
сураси, 53-оят)."У зот денгиз-дарёни бир- бирлари билан учрашадиган ҳолларда
(ёнма-ён) оқизиб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўрталарида бир тусиқ бўлиб, улар (ўша
тусивдан) ошиб ўтмаслар” (Раҳмон сураси, 19-20 оятлар).Олимларнинг фикрича,
сайёрамизда 1 миллиард 350 миллион куб километр
сув бор экан. Бунинг 97 фоизи Баҳри муҳит, яъни Жаҳон океанларида жамланган.
Булар шўр сув бўлиб, ичиш учун аввало уни чучуклаштириш керак. Бунинг учун анча
мураккаб ускуналардан фойдаланилади, бу эса қимматга тушади. Ҳозирча инсоният
асосан чучук сувлардан фойдаланади.
БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН СУВ
Сув
- табиатдаги энг кучли эритувчидир. Томчи сув тошни ҳам тешишини кўпчилик яхши
билади. У инсон танасидаги зоҳирий кирлар билан бирга, турли хасталиклар,
салбий энергия ва хато... гуноҳларни ҳам ювиб юбориш қудратига эга! Масалан, исломий
ақидага кўра, жаҳл чиққан (стресс)да таҳорат олиш буюрилган. Жаҳл ва ғазаб-бамисоли
инсон танига туташган ўт-олов, уни фақат Сув билан учириш мумкин. Шунингдек,
кафтни ҳўллаб масҳ, тортиш билан бошга "ёпишган” салбий энергиядан халос бўлинади.
Фақат
тоза сувгина танамизда йиғилиб қолган заҳарли хилтлар ва моддаларни ювиб чиқаради.
Бинобарин, буюк олим Альберт Эйнштейннинг: "Нега энг яхши фикрлар чўмилаётганимда келаркин?" деган ҳайратли сўзлари бежизга
эмас. Мўйсафид Архимеднинг сув тўла ваннада ўтирганча: "Эврика!"
("Топдим!”) деган ҳайқириғини ҳам шундай изохлаш мумкин.Инсон организмида
сув етиш- мовчилигининг дастлабки кўриниши
унинг чарчоқни ҳис қилишидир. Агар танамиздаги сувнинг миқдори 5 фоизга камайиб
кетса, томир уриши камайиб, ҳарорат кўтарилади. Умуман олганда, 80 фоиз касалликлар
организмга сув етишмаслиги билан боглиқ. Организмдаги сув микдорининг 2 фоизга
камайиши хотиранинг сустлашиши, оддий математик амалларни бажаришда ва диққатни
бир жойга жамлашда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Одамзотнинг очликдан кўра,
ташналикка чидаши мушкул. Ташна одамга сув бериш улкан савоб. "Сувдек
сероб бўл", деган дуода самимият ва катта фойда бор. Оқар сув бўйида ўтирсангиз,
ғам - андуҳларингизни сув "оқизиб” кетади. "Тушингни сувга айт",
деган гапда ҳақиқат бор. Енгил тортасиз.
СУВ - ТИРИК МАВЖУДОТ
Инсониятнинг энг етук олимлари XXI аср бошларига келиб
аниқлаган буюк кашфиётнинг моҳияти қуйидагича: Сув - шунчаки бир кимёвий модда
- Н20 эмас, балки тирик ва онгли мавжудотдир! Сув ҳар қандай маълумотни
хотирасида сақлаб қолиш хусусиятига эга. Жумладан, атроф-муҳит билан ўзаро алоқада
бўлиш, нур, фикр, мусиқа ва оддий сўзларгажо бўлган маълумотларни ўзига
сингдиради ҳамда ахборотларни сақлайди. Бутун коинотда бетакрор
хосиятларига кўра Сув ўрнини босувчи ҳеч қандай модда йўқ. Сув коинот билан
ахборот ал машади ва унинг бутун инсониятга етказмоқчи бўлган маълумотлари бор.
У ўзлигимизни чукурроқ тушунишга чорлайди. Негаки, биз сувдан "ташқари"
даги мавжудот эмасмиз. Танадаги сувнинг 20 % и йўқотилса, инсон ўлади. Хулоса шуки, жисмининг катта қисми
сувдан иборат бўлган инсон, умр бўйи айнан сув воситасида борлиқ билан узаро
муносабатда яшайди. Танамиздаги биргина хужайра одамнинг тузилиши борасидаги
барча маълумотларни сақлагани каби, сувда ҳам Ер сайёрасида юз бераётган барча
ўзгаришлар ўз ифодасини топади.
ЗАМ-ЗАМ СУВИ - МАЛҲАМ СУВ
Табиатда
сувнинг 1330 хили мавжуд. Муқаддас Зам-зам сувини сувлар шоҳи, дейиш мумкин. Унинг
шифобахш хосиятларини санаб тугатиш мушкул. Танга сиҳат бериш, меъда фаолияти яхшиланиши,
организмда дармондорилар, ферментлар ва гормонларнинг қайта тикланиши, суяклар,
мускуллар, асаб тизимини мустаҳкамлаши, сочнинг жилоланиб ўсиши, юрак-қон томирлари
фаолиятинингяхшиланиши шулар жумласидандир.
Зам-зам
суви қатор илмий лабораторияларда қайта-қайта текширилган . Масалан, бу муқаддас
сувнинг 10 грамми 60 литр оддий сувга аралаштирилганда оддий сув ҳам биологик,
ҳам структуравий тузилиши жиҳатидан зам-зам сувига айланиб қолган! Юртимиздаги
деярли барча улуғ авлиёларнинг қабрлари жойлашган зиёратгохдарда чашма, булоқ
ва қудуқлар мавжуд. Уларнинг сувлари ҳар жиҳатдан покиза . Руҳий-маънавий шифо
бахш қувватларга бой. Дарвоқе, ҳаж зиёратига бориб, муқаддас зам-зам сувини
ичиш насиб этмаса-ўкинманг. Улуғ авлиё боболаримиз қабрлари ёнидаги айрим кудуқ
сувларига айнан муқаддас зам-зам сувидан келтириб қўйилган экан. Масалан, Хожа
Абдулхолиқ Fиждувоний ва Хожа Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳларида бўлганимизда,
бу жойлардаги қудуқларга муқаддас сувдан келтириб қуйилгани ҳақида айтишганди. Демак,
бу табаррук сувларни ҳам айнан зам-зам сувига тенг, дейиш мумкин. Энг асосийси
- дилда ИХЛОС бўлсин!
УВОЛИ ТУТМАЙДИМИ?
Дунёда
бир кунда 2 миллион тонна чиқинди сувга ташланади. Аммо олимларнинг фикрича,
ташланган ахлатлар ва заҳарли чиқиндилардан кўра, сувнинг салбий ахборотлар билан
"ифлосланиши” кўпроқзарар келтириши мумкин. Турли хас-хашаклар, кимёвий
заҳарлардан сув зоҳиран ифлосланса, одамларнинг ёмон фикрлари, шайтоний ҳис-туйғулари,
дилозор сўзларидан унинг таркиби (ботини) ифлосланади. Оқибатда бундай сувни
истеъмол қилган одамларнинг феъл-атвори, ахлоқи, кайфияти, бир сўз билан айтганда,
руҳиятида тубанлашув юз беради. Одам узининг асабий турмуш тарзи, тубан ахлоқи,
заҳар сўзлари билан сув таркибини бузиши оқибатида сувдан ҳам шунга муносиб
"жавоб” олади. Турли касалликлар, маънавий таназзуллар, руҳий ғалаёнлар шундан
келиб чиқади.
Айни
дамда 2,3 миллиард одамни сув билан таъминлаш муаммо.1 миллиард аҳоли тоза
ичимлик сувига эҳтиёж сезяпти. 400 миллион одам эса сувсизликдан азоб чекяпти.
Ҳар йили 3,5 миллион одам ташналик туфайли
ҳаёт билан видолашади. Сунгги ярим аср мобайнида сув ресурслари юзасидан
камида 500 марта жанжал чикдан. Шундан 20 таси ҳарбий тўқнашувга айланган. Яқин
келажакда Африкада "сув урушлари”нинг авж олиши эҳтимоли бор. Умуман олганда,
XX асрда нефть учун урушлар бўлгани каби, XXI асрда сув учун ҳарбий тўқнашувлар
юз бериши эҳтимоли жуда катта. Бир йилда дунё бўйлаб 100 миллиард литрдан куп
ичимлик суви сотилади. Сув "бизнеси" дан кўриладиган йиллик даромад 1
триллион долларни ташкил этади. Таққослаш учун: бу рақам қурол-ярог,
дори-дармон ва нефть савдосидан бир неча баробар кўп дегани. Афсуски, биз дунё миқёсида
олганда, сувдан ўта исрофгарчилик билан фойдаланишда "пешқадам” халқлардан
ҳисобланамиз... Дунёни қуриш учун кўзларимизни асрашни, роҳатбахш ҳаводан ютоқиб
нафас олишни биламиз-у, Сувни асрашни, уни тежаш кераклигини унутиб куямиз.







Комментарии
Отправить комментарий