ОКЕАН ОГОҲЛАНТИРИШ СИГНАЛИНИ БЕРМОҚДА
Бибой Ройонг. “Ўлик китнинг қичқириғи”.
24 метрлик пластмасса инсталлцияси. Филиппинлар.
2018 йил декабрь ойида тўлқинлар Австралия қирғоқларига
ўлик кашалотнинг танасини чиқариб ташлаган. Гигантнинг ошқозони очилиб, ветеринария
ходимлари уерда унлаб килограмм пластмасса, винил ва полиэтилен қопларини
топишган. Шифокорларларнинг ташхисига кўра улар ҳайвоннинг нобуд бўлишига сабаб
бўлган.
ПЛАСТИК ДАВР
ҚУРБОНЛАРИ
Айниқса, экологларни, Тинч океанининг шимолида
йиғилган Улкан ахлат хавотирга солмокда. У Гавайядан то Япониягача чўзилган.
Ахлатнинг майдони маълумотларга кўра 700000 дан 1500000 квадрат километргача бўлган.
Худудда тахминан 90000 тонна пластик мавжудки, бу инсоннинг бепарволиги ва
атрофмуҳит масалаларига бефарқ муносабатини намойиш этади. Пластик давр ярим
аср олдин пайдо бўлган. Бу вақт мобайнида океанларнинг сувларига минглаб тонна
пластик тушди. Ҳозирда ҳар йили уч юз миллион тонна пластик Ер полигонига
тушади, уларнинг ўн фоизи эса океанга. Кўпинча бу маиший ахлат бўлиб, канализация
тизимлари орқали аввал дарёларга, сўнгра денгизларга келиб тушади. Ушбу пластик
қолдиқлар, океан оқимларининг мураккаб тизимига киради ва юцорида айтиб ўтилгандек,
Улкан ахлат жойида ва яна тўртта улкан "Ахлатхоналарида" тўпланади.
БМТ маълумотларига кўра, денгиз сувининг ҳар бир квадрат
километрига, ўртача 13 минг сузувчи пластмасса бўлаклари тўғри келади. Муаммо
шундаки, йиллар давомида, улар денгиз оқимлари билан миллионлаб майда бўлакларга
айланади ва денгиз ҳайвонлари томонидан ютилиб, оғир оқибатларга олиб келади.
Айниқса, бундан албатрослар зарар кўради, улар истеъмол қиладиган-учувчи балиқ тухумлари
сузаётган объектларга ёпишиб қолади. Кўпинча бу пластмасса бўлаклари бўлади.
Денгиз тош бақалари одатда медуза истеъмол киладилар ва пластмасса пакетларини у
деб ҳисоблашади. Бўғизнинг махсус тузилишиоқибатида, уни юта бошлаган тошбақа
пластикдан қутулолмайди, натижада ҳалок бўлади. Аммо китлар ва боқа чукурлик аҳолиси
учун бу жуда қийин. Ветеринарлар уларнинг опқозонидан тиш чуткаси, сузувчи
воситалар, спорт тўплари ва бошқа одамлар фойдаланадиган чиқиндиларни
топадилар.
БИТИРУВ ЛОЙИҲАСИ
Чиқиндилар қайта ишлаб чиқарувчи махсус корхоналари мавжуд
бўлган давлатлар, океан учун энг кам хавф туғдирадилар. Масалан, Япония ва
Скандинавия мамлакатларида бундай заводлар кўпинча шаҳарларнинг ўзида жойлашган.
Ушбу замонавий технологиялар, зарарли эмульсия ёки заҳарли моддалар чиқармайди.
Улкан ахлатхоналарда чиқинди йиғиладиган ва сақланадиган кучлар, океан учун катта
хавф туғдирмоқда. Океан ифлосланиши билан боғлиқ вазиятни ўзгартириш мақсадида Голландиялик муҳандис ва ихтирочи Боян Слатнинг ўз лойиҳасини ишлаб
чиқди.У 1994 йил 27 июлда Делфт шаҳрининг Жанубий Голландия провинциясида туғилган.
16 ёшида Боян ота-онаси билан Грецияда дам олаётган пайт, денгиздаги пластмасса
ахлатининг катта миқдорида эканлигига эътибор қаратди. Бу йигитнинг ғазабини келтирди.
У экологик муаммоларни ҳал килишга ўзини бағишлашга қатъий қарор қилди. "Океан
узоқ вақтдан бери сўз сигналларини юбориб келмоқда. Ва бу хавотир сигналига
имкон қадар тезроқ жавоб бериш ва табиатни қутқариш керак", дея Боян
айтади.
Ўрта
мактабда битирув лойиҳаси сифатида у океан оқимлари ёрдамида денгиз қолдиқларини
йиғиш учун асбоб таклиф қилди. Боян сузувчи тўсиқлар тизимини ўйлаб топди. Улар
лангар билан ўрнатилиб, ахлатни ушлаб қолади. Кейинчалик улар сузувчи заводларда
ёқилги ва бошқа фойдали маҳсулотлар қайта
ишлаб чиқаришда керак бўлади.
ДУНЁ БИЛАН БИР ҚАТОРДА
Ушбу лойиҳа
учун Боян 2012 йилда Делфт техник университетининг мукофотига сазовор бўлган.
Худди шу йили у аэрокосмик факультетга киради. Бироқ уқиш океанларни тозалаш
гояси устида ишлаш учун етарли вақт қолдирмайди. Шунингучун Боян кўп ўтмай
университетни тарк этади.
2013
йилда Боян ўзининг нотижорат фондини ташкил қилиб унга раҳбарлик қилади. Аввалига
ташаббускор йигит интернетга "Океанлар қандай тозаланиши мумкин?” номли
тақдимотини жойлаштирган. Унинг ўша пайтда барча жамғармалари атиги бир неча юз
еврони ташкил этганини яширмайди. Бошида тақдимотга ҳеч ким жавоб бермаган.
Гарчи Боян ҳар куни 300 та компанияга мурожаат қилган бўлса ҳам. Аммо кейин туб
бурилиш юз берди. 2013 йил март ойининг охирида интернетда тақдим қилинган
ролик пайдо бўлгандан сўнг бир неча ой ўтиб у тўсатдан сайёра бўйлаб ёруғлик тезлигида
таркала бошлади. Ва юз минглаб одамлар эътиборини тортди. Бир ҳафта мобайнида
Слат ёрдам учун жуда куп таклифларни олди. У маблағ тўплаш учун уз сайтида алоҳида
саҳифа яратди ва икки ҳафта ичида юз минг доллар тўпланди.
Кейинги
ойда Слат йирик сармоядорлар ва ҳомийларни қизиқтира олди. Шутариқа ўз компаниясига
ўнлаб миллион долларлар жалб қилди. Ушбу маблағ ёрдамида у илмий тадқиқот бўлинмасини
яратди. У ерда океанга тушган ҳар хил чиқиндиларнинг парчаланиш вақтини аниқлаган.
Конструкция бўлими ҳам самарали иш олиб борди. Унинг ходимлари Боян бошчилигида
лотин "U" харфи шаклида улкан қувурни лойиҳалаштириб қурдилар.
КУТҚАРУВ ТУРИ
Ушбу
улкан тизимнинг мақсади—тулқинлар ва шамол таъсири остида ҳаракат килиш ва
океан юзасидан ахлат йиғиш. Қувур бўрон ультра бинафша нурланиш ва шўр сув таъсирига
бардош берадиган материаллардан тайёрланган. Махсус пардеворлар қувур ичида
максимал сувга чидамкорлик ва барқарорлик учун жойлаштирилган. Қувур тонна ахлат
йиғадиган ихтиёрий сув ости сумкаси билан жиҳозланган. Видеокамера ва сунъий
йулдош блоки Бояннинг жамоасидаги мутахассисларга кувурнинг жойлашган жойи
тўғрисида маълумот олишга имкон беради. Шунингдек унинг жойлашган жойининг
координатлари яқинлашиб келаётган кемаларга юборадиган навигация бирлиги
мавжуд. Барча электроника қуёш ёрдамида ишлайди.
Невод. (Боян ўзининг ихтиросини шундай
номлаган). Синовлар дан ўтди ва 2018 йил ўрталарида океан қолдиқларини тўплашни
бошлади. Унинг ихтирочиси 2020 йилгача шундай ўнлаб мосламаларни океанга чиқармоқчи.
Тупланган ахлат сузувчи заводда қайта ишланади. Боян Слатнинг фикрича ушбу лойиҳа
нафақат ўз компаниясининг тўлик, сарф харажатларини қоплашга олиб келади, балки
янги лойиҳаларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган катта фойда келтиради. Слат қайта
ишланган пластмассадан халта, сумка, кўзойнак ишлаб чиқаришни ва "The
Ocean Clean up" савдо маркаси остида сотишни режалаштирмокда. Ихтирочи
компания фаолияти тўғрисида жамоатчиликка хабар беришни таъминлашга интилади. У
ўзининг лойиҳаси бўйича мунтазам равишда ҳисоботларни нашр этади. Муваффақиятлар
ва муваффақиятсизликлар ҳақида хабар беради. Шунингдек унга берилган танқидларга
жавоб беради.
Баъзи
мутахассислар Боянга унинг қурилмаси океан тубидан пластмассани етказиб бера
олмаётганликда айблашади. Бошқа олимларнинг фикрича Слат томонидан тақдим
этилган асбоблар денгиз сувидан диаметри 2 ммдан ошмайдиган пластмасса
бўлакчаларини олиб ташлайди. Ва кичик қисмлар сувда қолади. Шунингдек океан аҳолисига
зарар етказади. Боян бунга шундай жавоб беради."Аввал биз океанни сиртдан пластмассани йиғиш
муаммосини ҳал қилишимиз керак ва кейин секин-аста бошқа муаммоларни ҳал қилишимиз
керак" дейди.
"The
Ocean Clean up" жамғармаси асосчиси
Боян Слат фото сурати
ЕР ЧЕМПИОНИ
Маълумки
Слат махсус жиҳозланган кемада улкан ахлат жойи ҳудудига мунтазам равишда чиқиб
туради. "Мен барча муаммолар ҳақида хабардор бўлиб туриш учун тадқиқотда
шахсан иштирок этишим керак” дейди у. Шунингдек Боян ўз мамлакатида
пластмассаларни йиғиш ва қайта ишлашга катта эътибор қаратади. У дарёлар ва каналларда
пластмасса чиқиндиларни қабул қилиш учун ускуналар ишлаб чиқарадиган компания
яратишни бошлади. Яқинда Боян Plastik Visser қурилмаси унинг муваффақиятли синовларида
иштирок этди. Ва бир вақтнинг ўзида унинг ёрдамчиси Американинг Балтимор шаҳрида
Боян томонидан кашф этилган пластмасса йиғиш тўсиғининг қанчалик самарали
эканлигини томоша килди.
Бундан
ташқари Боян мунтазам равишда сув омборлари бўйлаб ахлат йиғишни ташкил қилади.
Слатнинг саъй-ҳаракатлари ҳам ҳукумат ҳамда турли жамоат ташкилотлари томонидан
ижобий баҳоланган. 2014 йил ноябрь ойида БМТнинг атроф муҳит бўйича дастури
Боян Слатни "The Champion of the Earth" "Ер чемпиони” мукофоти билан
тақдирлаган. 2015 йилда Норвегия қироли Харальд V ихтирочини ўз қароргоҳига
таклиф қилиб унга катта пул мукофоти ва шунингдек "Мамлакатда хиз- маткурсатганлик
учун" унвонини такдим этган. Боян Слат 2011 йилда бошлаган дастур
доирасида ўз ихтиролари билан ишлаш учун ўқишни ташлаган 22 ёшгача бўлган
тадбиркорларга 100 минг АКШ доллари микдорида пул мукофотлари берган.
Манба:Зўр тасвир журнали










Комментарии
Отправить комментарий