ЮЗДАГИ ЧАНДИҚ
(бир кишини айтиб берган ҳикояси)
Дам олиш сиҳатгоҳига келганимда бир
йигит билан битта хонада ётадиган бўлдим. Чап юзимда ёноғимдан лабимгача тушган чандиқ бор эди.
Ҳамроҳим мендан ўзини торта бошлади. Билдимки,
у ё мендан жирканаяпти, ё мени каллакесар деб ўйлаяпти. Уни турли хаёлларга
бормаслиги учун чандиқ билан боғлиқ воқеани айтиб бердим.
У
пайтлар Тошкентда ўқирдим. Асли Сурхондарёликман. Бир куни жўраларим тоққа
сайрга борайлик деб қолишди. Мен
хўп дедим. Май ойи эди, биз тўрт киши Сурхондарёга жўнадик. Тўғри тоққа чиқиб
боришни ихтиёр этишгани учун меҳмондорчиликни кейинга қолдирдик.
- Қайтишда
уйингга кириб ўтамиз, меҳмондорчилик қочмас, аввал тоққа етайлик, - дейишди. Сурхон
воҳасидаги бепоён даштни кесиб ўтаётганимизда узоқдан паст-баланд тоғлар кўринди. Тоққа яқин
қолганда машинани тўхтатдим.
-
Кетаверинглар. Анави қишлоқда аммам бор, хабар олмасам бўлмайди. Қулай жойга
чодир тикканларингча ортларингдан етиб бораман, - дедим.
Улар тоғ томон
кетишди. Мен ўнгга қайрилиб,
дашт тарафга жўнадим. Ногоҳон бир чуқурга тушиб кетдим. Нега сезмай қолдим -
билмайман. Чуқурнинг тубига гурсиллаб тушиб, анча пайт қимирламай ётдим. Тепада
зангори осмон кўринади, халос. Мен тушган жойнинг чуқурлиги олти метр бўлса
керак. Илло мен ҳарчанд уринсам-да, девори тик чуқурдан тепага чиқолмадим. Кечгача
уриндим, кечгача ўйландим.Бу чуқурдан қандай чиқишим мумкин? Шом
пайти тепадан шовур эшитилди. Қарасам, илон! Катталиги ва узунлигини кўриб,
қотиб қолдим. Илон чуқурнинг тор тубига тушди. Менга бир пас тикилиб турди,
ўтакам ёрилганини сезди чоғи, индамай, кулча бўлиб ётиб олди. Тонггача мижжа
қоқмадим. Орамиздаги масофа жуда қисқа эди. Эрталаб
илон ўрадан чиқиб кетди. Анча вақтдан кейин нимадир пастга тўп этиб тушди.
Бироз пинакка кетган эканман, чўчиб кўзимни очсам, қаршимда каптар ётибди.
Тепага қараб, илонни кўрдим. Каптарни илон ташлаган эди!Қорним очқагач,
чор-ночор қолиб, каптарни хомлай ейишга мажбур бўлдим. Илон шу ерда тунаркан,
кечқурун яна келди ва менга эътибор бермай, кулча бўлиб ётиб олди.Уни
ўлдирсамми деб ўйладим. Лекин бундан не наф? Кейин тош-пош йўқ, буғиб ўлдиришга
кучим етмайди. Бақирсам биров товушимни эшитмайди. Наҳотки, ўлиб кетсам?! Чиқиб
кетишнинг иложини топишим керак. Чиқиб кетишнинг, чиқиб кетишнинг...
Ва ниҳоят саҳарда калламга бир фикр келди. Тонг ёришганда илон жойидан қўзғалди. У чуқурдан чиқиб кетаётганда думига осилдим. Буни қарангки, у мени чуқурдан тортиб чиқарди. Севингандан унга раҳмат деб юбордим. У менга бир қараб олди-да, дашт ичкарисига ўрмалаб кетди.Жўраларимни топиб бордим. Улар бошимга не ташвиш тушганидан бехабар бўлиб, аммангникида икки кун қолиб кетасанми деб чувиллашди. Мен уларга илон ҳақида айтиб бердим...
Тошкентга қайтгач, орадан бир ҳафта ўтмай тоққа борган жўраларимдан бири дорбозлар орасида морбоз ҳам борлигини, унга илон ҳақида айтганини... хуллас, мижоз топганини айтди.

- Минг сўм
берамиз дейишаяпти. Жойини кўрсатсанг бас, ўзлари тутиб олишаркан. Минг
сўм у пайтлар катта пул эди, ҳозирги ўн миллион деяверинг. Мен қаттиқ эътироз билдирдим.
- Мен сира ҳам бундай қилмайман. Ахир у ҳаётимни сақлаб
қолдику!
- У бир
ҳайвон бўлса...
- Йўқ! Бироқ у, кейинроқ эса
қолган жўраларим ҳол-жонимга қўйишмади.
-Минг сўмга бир йил яшайсан мазза қилиб!
-Минг сўмга бир йил яшайсан мазза қилиб!
Мени
шайтон йўлдан урди -
кўндим. Илонннинг жойини кўрсатдим-у, аммамнинг қишлоғига жўнадим. Морбозлар шу
куниёқ илонни тутиб, олиб кетишган экан. Минг сўм пул қўлимга
тегди. Беш-олти ойдан сўнг жўрам саховатпеша морбозлар бизни илон ўйинига
таклиф этишганини айтди.
-Зўр томоша бўлади, биз учун текин. Кетдик.
Кенг майдонга дор тикилган эди.
Бизни биринчи қаторга ҳурмат билан ўтқизиб қўйишди. Дорбоз чиқди, масхаробозу
тош кўтарадиган полвон чиқди... Навбат морбозга етди. У менинг ҳаётимни сақлаб
қолган илон билан томоша кўрсатди. Нима мени чалғитди экан? Бир қарасам, илон
морбознинг қўлини тарк этиб, мен томон келаяпти. Кела сола юзимга оғиз солди.
Тиши бетимни ёноғимдан лабимгача йиртиб тушди. Дод деб юбордим. Морбозлар
илонни тортиб кетишди.
Юзимдаги чандиқ ўша воқеа асорати. Мен унга хиёнат қилгандим. Шу сабаб у мендан қасос олди. Гарчи унга хун тўлаган бўлсам ҳам, йилларки қилган ишимдан пушаймон бўлиб, виждон азобида яшайман...
Юзимдаги чандиқ ўша воқеа асорати. Мен унга хиёнат қилгандим. Шу сабаб у мендан қасос олди. Гарчи унга хун тўлаган бўлсам ҳам, йилларки қилган ишимдан пушаймон бўлиб, виждон азобида яшайман...

Комментарии
Отправить комментарий