Когонда сигарета қолдиғи ва турли маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаган фуқаролар жаримага тортилди.

Атроф-муҳитни озода сақлаш, уни асраб авайлаш ота боболаримиздан мерос қолган азалий табиатга муҳаббатни акс эттирувчи қадриятлардандир. Ривоятларга қараганда Отамиз Одам алайҳиссалом ер юзига дунёни обод қилишлик учун туширилган эканлар, бундан келиб чиқадики биз ул Зотнинг давомчилари сифатида табиатни севиш, уни бир буюк неъмат деб билиш, унинг ҳар бир биологик занжирини асраб-авайлаб, ер юзини тоза тутмоқлик елкамизда турган улкан вазифа экан.
Ҳозирга келиб атроф-муҳитни чиқиндиларни белгиламаган жойларга ташлашлик билан ифлослантириш афсуски кўп маротаба кузатилиб тураётгани айни ҳақиқатдир.
Қонуний томондан олиб қарайдиган бўлсак чиқиндилар у ёқда турсин бир дона сигарета қолдиғини белгиланмаган жойга ташланилиши Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 911-моддасига асосан жарима белгланишига сабаб бўлади.
Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раис ўринбосарининг жорий йил 12 ноябрдаги №04-04/1-96-сонли топшириғига асосан Бухоро вилоятида амалий тадбирлар олиб борилиб, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, жорий йилнинг 21 ноябр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Когон шаҳри Темир йўл бекати ва шаҳарнинг марказий бозори ҳудудларида тезкор рейд тадбирлари ташкил этилиб, сигарета қолдиғи ва турли маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташланаётган 4 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан қонунбузилишини содир этган фуқароларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 911-моддасига асосан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарима қўлланилди.
Шу билан бирга жамоатчилик орасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Комментарии

Популярные сообщения