Кореяликлардан нималарни ўрганса бўлади?
Чиқинди ташлашда махсус пуллик пакетлардан фойдаланинг
Жанубий Кореяда чиқинди масаласи бироз
тушунарсиз кўриниши мумкин. Ахлат ташлаш учун махсус жойлар бор, лекин деярли
алоҳида қутилар жойлаштирилган майдонларни учратиш қийин. Аҳоли белгиланган
ҳудудларга ахлатларни олиб чиқиб қўйишади, эрта тонгдан махсус хизматчилар
чиқиндиларни йиғиб чиқади. Кўча четларида уюм-уюм чиқиндилар ташланаверади.
Талаб қилинадиган жиҳат шуки, бу ишни махсус пакетлардан фойдаланган ҳолда
бажариш лозим.
Мазкур қоидага эътибор бермайдиган ёки ундан хабарсиз инсонлар ҳам
топилади. Агар чиқинди ташлашда қоидага риоя қилинмаса ва шу шахс устидан
шикоят тушган тақдирда, ҳатто аэропортдан чиқиб кетаётганда ҳам жарима ундириб
олинган вазиятлар ҳақида юртдошларимизнинг ўз оғзидан эшитдик. Жарима – 300
доллар атрофида.
Пакетларнинг
турлари ҳам бор. Уларнинг ранги ва ҳажми мақсадига кўра фарқ қилади – оқ,
пушти, яшил ва оч кўк. Уларни ажратишда қийналсангиз, излашда корейсча номидан
фойдаланишингиз мумкин: одатий чиқиндилар учун – 쓰 레 기 봉 투, озиқ-овқат
маҳсулотлари учун – 음식물 쓰레기 봉투. Пакетлар
пуллик бўлиб, деярли барча озиқ-овқат дўконларида сотилади.
Эслатма: Чиқиндилар махсус жойларга соат 19:00-23:00
оралиғида олиб чиқилиши зарур, ундан эрта эмас.




Комментарии
Отправить комментарий