жаримага тортилиб қутилиб кетамиз чунки бизда пул кўпда

Жорий йилнинг 15 ноябр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ишонч телефонига қилинган мурожаатга асосан Бухоро шаҳри “Алпомиш” кўчаси 6А-уй олдида дарахт кесилаётганлиги билдирилган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Бухоро шаҳар инспекцияси мутахассис ва инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш натижасида Бухоро шаҳрининг юқорида зикр этилган кўчасида яшовчи фуқаро Ҳ.Ў томонидан 3 дона “Каталпа” дарахти таг қисмидан кесилганлиги аниқ бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси ҳамда Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 162-моддасига асосан қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима ҳамда табиатга етказилган зарар белгиланди. 
Эслатма: Дарахтларни тагидан кесиш фақатгина Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Комментарии

Популярные сообщения