Ичимлик суви ҳақида: жўмракдан ичиладиган сув хавфлими?

     Маълумотларга кўра, жўмракдан оқиб турган сувни истеъмол қилаётиб одамлар 85 та маълум касалликларни ўзига юқтириши мумкин ва дунё бўйлаб бундай касалликлардан ҳар йили 25 миллион киши нобуд бўлади.
     Манбаларга кўра, одамлар ҳаёти давомида 75 тонна сувни истеъмол қилади ва касалликларининг 80 фоизи сув билан организмга киради. Масалан, узоқ вақт темир моддаси юқори бўлган сувнинг истеъмоли жигар касаллигини келтириб чиқариши мумкин.
    Одамлар тозаламай ичадиган сувда эса магний ва калций тузлари бўлгани учун у қаттиқлашади ва бундан ташқари сувда кимёвий ва механик аралашмалар, кўплаб вируслар ва бактериялар сабабли қариш жараёнини 30 фоизга тезлаштиради.
      Бундай сувдан фойдаланиш уй жиҳозларини ҳам тез ишдан чиқаради. Ҳатто қайнатиш ҳам сувни тозалаш муаммосини ҳал қила олмайди, чунки қайнатилгандан кейин сувдаги барча ифлосликлар (налет) кўринишида чойнакка жойлашади. Худди шу (налет) инсон ички органларида ҳам ҳосил бўлиши тозаланмаган сувдан бутунлай воз кечишга етарли сабабдир.

Комментарии

Популярные сообщения