Сенат раисининг фикрича, дарахтлар кесилиши юз бераётган ҳудудларда депутатлар, сенаторлар ва раҳбарлар бор ҳамда улар тезкор реакция билдириши керак.

“Дарахтлар кесилиши маълум бир ҳудудларда кузатиляпти. У ерда депутатлар, сенаторлар ва раҳбарлар бор. Улар тезкор реакция билдириши мумкин эди. Аммо бу кузатилмаяпти. Одамлар масалани кўтаряпти, лекин биз ўз вақтида бунга реакция билдирмаяпмиз. 
Сенат йиғилишида бир томондан Орол денгизи ҳудудини кўкаламзорлаштириш кетаётганини айтдик, бошқа томондан эса дарахтлар кесилмоқда. Бу парадокс. Дарахтлар кесишни тақиқловчи қонунлар мавжуд. Аммо бу қонунларни қайта кўриб чиқиш керак. Дарахтларни кесган одамларнинг жавобгарлигини кучайтириш керак. Ушбу қонунлар қандай ишлашини таҳлил қилиш керак. Агар шундай ҳаракатлар содир бўлаётган бўлса, демак улар ишламаяпти. Бундан ташқари, кесаётган одамларнинг жавобгарлиги. Бу одамлар мебель саноатидаги тадбиркорми ёки қурилиш учун ер ажратган ҳокимият вакили бўладими, масъулиятни ўзи ҳам тушунмайди. Одамларнинг ҳуқуқий билими камлиги, қонунларга риоя қилинмаслиги, қонунчилик меъёрларининг сустлиги ва ушбу ҳаракатлар устидан аниқ парламент назоратининг йўқлиги бунга сабаб”, - деди Сенат раиси.

Комментарии

Популярные сообщения