Ов қилишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор, уларни бузганлик учун ҳам жавобгарлик йўқ эмас.
Вилоятимизнинг табиатида табиий кўллар ва унинг атрофида яшовчи жониворларнинг ўрни беқиёс бўлиб ҳисобланади.
Худди шу каби кўллардан бири “Қорақир” табиий кўли бўлиб, мазкур кўлда сув жониворлари борлиги билан бир қаторда атрофидаги қуруқлик ҳудудларида ҳам биохилмахилликнинг занжирини ҳосил қилиб турган ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мавжуд.
Барча биологик занжирларига назар соладиган бўлсак, бир турнинг кўплаб сони йўқ қилиниши ушбу занжирнинг узилишига олиб келади.
Жумладан, жорий йилнинг 31 октябр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ҳамда Экологик назорат бўйича инспекциянинг мутахассис ва инспекторлари томонидан олиб борилган экологик рейд тадбири давомида аниқланди.
Рейд давомида Жондор тумани фуқароси ўзининг “Cobalt” русумли автотранспорти билан “Қорақир” табиий кўли томондан ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилиб текширилганда 2 бош ёввойи ҳолда яшовчи тўнғиз ҳайвони овлаб, олиб кетаётганлиги аниқланди.
Суриштирув натижасида фуқаро ҳақиқатдан ёввойи тўнғизлар кўл атрофидаги қуруқлик ҳудудидан овлаб келаётганлиги ҳамда Вилоят “Овчибалиқчиспорт” бирлашмасидан 1 бош ёввойи тўнғиз овлашга рухсат олганлигига қарамасдан ноқонуний равишда яна 1 бош ёввойи тўнғиз овлаганлиги аниқ бўлди.
Фуқаро “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Ов ва балиқ овлаш қоидалари” тегишли талабларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига катта зарар етказган.
Табиатнинг ҳар бир бўлаги ҳам давлат муҳофазасида эканлигини ёдидан кўтариб қонунбузилиш ҳолатини содир этган фуқарога нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан қонуний тартибдан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 115 000 сўм миқдорида жарима ҳамда 3 345 000 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.





Комментарии
Отправить комментарий