КУСКУС ҚАНДАЙ ҲАЙВОН?


Агар кўчада ўтиб кетаётган одамдан кускус нима деб сурасангиз, у елкасини қисади ёки таом шинавандаси бўлса, Африканинг шимолида машҳур бўлган шундай номланувчи таом ҳақида гапиради.Унга ишонманг. Яъни, бундай таом бор (уни кўпроқ манна ёрмасидан тайёрлашади), бироқ бизни таом эмас, ҳайвон қизиқтиради. Бу ҳайвоннинг номи-кускус.Бу ном Африка таомининг шарафига қуйилмаган албатта, унинг бу қитъага умуман алоқаси  йўқ. Кускус Австралияда яшайди.

ЎЙЛАШГА ВАҚТ  ЙЎК

Агар Австралияга (ёки ҳайвонларга бой ҳайвонот боғига) бориб қолсангиз ва у ерда бу ҳайвонни учратсангиз,  уни  дарҳол  танимайсиз. Агар ҳайвонот боғидаги катакда "Кускус" деган ёзув бўлса, осон, албатта. Ёзуви бўлмаса, бу сичқонми,  олмахонми,  енотми деб  бош  қотиришингизга тугри келади. Агар  кускусни  ўзи  яшайдиган  жойларда учратсангиз, у ўйлашга вақт  бермайди,  шу заҳоти якин дарахтнинг  учига  чиқиб  олади. Агар унинг  кетидан  дарахтга  чиқмоқчи  бўлсангиз,  у  сизнинг оҳ-воҳ тортиб дарахт учига чиқишингизни кутиб, энди етай деганингизда, парашютни эслатувчи нимасинидир ёйиб, қўшни дарахтга учиб кетади. У ерда яхшилаб  ўрнашиб  олиб,  ўйинни давом  эттиришга  тайёрмисиз йўқми кузатади. Кускусни овлаш  тажрибасига эга бўлмасдан, уни утишнинг иложи  йўқ.

УЛАР ҲАР ХИЛ

Кускус ва унинг яшаш шароитлари билан танишиш учун Янги Гвинеядаги  Молукк  оролларига  ёки  ҳеч  бўлмаганда  Австралиянинг  шимолига  йўл  олишга тўғри  келади.  У  ерларда  турли хил:  тоғлик,  лакана,  момиқ кус­куслар яшайди. Яна бир хил рангли  (ҳар хил рангли, кора, ок ёки сарғиш  доғлилари  ҳам  бор), ипакдай  майин  ва  яна  кўплаб ҳар  хил  турдаги  кускуслар  бор. Улар бир-бирларидан катта фарқ қилишади.  Шу сабабли улардан  бирини  учратиб,  бу  ҳайвон  тури  ҳақида тулик тасаввурга эгасиз дегани эмас. Ўзининг ташқи кўриниши  билан  сизни  қийин аҳволга солиб қўядиган навбатдаги ҳайвон ҳам  кускус бўлиши мумкин.

ХАЛТА ДУМ  ВА ПАРАШЮТ

Австралия ва бу яшил китъага яқин жойлашган ороллар ҳамда архипелагларда  яшовчи  деярли барча ҳайвонлар каби кускус ҳам халтали ҳайвонлар сирасига киради.  Унга  бу  халтанинг  нима  учун  кераклиги  ҳакида  гапиришга ҳожат  йўқ»  бу ҳаммага маълум.
Аммо бундай қопчиқдан ташқари,  кускус  юқорида эслаб ўтилган ўта фойдали мосламага эга - кенг қат-қат териси тирсак бўғинидан  танаси  бўйлаб  тизза бўғинигача чўзилади.  Бу уша “парашют”  бўлиб, у кускусга юз метргача булган масофани учиб ўтиш  ва таъқиб қилувчилардан сақланиш  имконини  беради.
Учиш мосламасидан ташқари, кускус яна ўта маҳкам тутадиган аъзо думга эга. Баъзи кус-кусларнинг думлари  бир ярим метргача етади. Кускуснинг думи тўлиқ юнг билан қопланиб, табиат унинг фақат учини яланг қолдирган. Кускус думининг шу учи  билан дарахтнинг шохини ўраболиб, осилиб туришга қодир.

Кускусни қўлга ўргатиш мумкин фото сурати

МОҲИР ОВЧИ

Бу каби қулай мосламалари бўлган  кускуслар  ҳаётининг  катта қисмини дарахтларда ўтказишни афзал кўришади. Кундузи улар эвкалипт дарахтларининг қалин барглари  остига ёки дарахт чуқур ковагига яшириниб, ухлашади, кечаси эса овқат излашгач чиқишади. Кускуснинг таомномаси камтаргина: мевалар, барглар, ҳашаротлар,  баъзида кушларнинг тухумлари  билан ҳам озикданади. Ҳашаротларни қуйидагича  овлайди:  кускус дарахтнинг  шохи  бўйлаб  аста ҳаракатланади. Сунг қулай жойни  танлаб,  тепина  бошлайди. Тез  орада  қизикувчан  майда ҳашаротлар ким тепаётганини кўриш  учун  ҳамма тешиклардан ташқарига чиқа бошлашади ва кускусга ем  бўлишади. Агар қандайдир ҳашарот ташқарига чиқишга эринса, кускус барибир ўзининг ўткир тирноқлари  билан дарахт пўстини ковлаб, уни олиб чиқади.

СУҲ БАТДОШ БЎЛСА...

Кускус бегоналар билан алоқани  ёқтирмайди. Ҳатто  яқин қариндошларини ҳам ўз ҳудудидан  ташқарига  ҳайдайди.  Жуфтлашиш даври  бундан  истисно  бўлиб, у узоқ давом  этмайди.  Эҳтимол,  шунинг учун кускуслар анча узоқ - 11  йил- гача  яшашади.  Шунингдек  бу ҳайвон  сергапмаслиги  билан  ҳам  фарқланади.  Агар  уни  уй ҳайвони  сифатида  боқсангиз, ундан ўзингиз ҳақингизда кўп нарсани билиб оласиз. Сиз билан гаплашиш учун кускус ўзининг бор суз бойлигидан фойдаланади. Унинг сўз бойлиги вишиллаш, ақиллаш, чийиллаш, чириллаш, тақиллаш  ва ҳатто  йиғлашдан иборат. Табиий шароитларда бу товушлардан  кускуслар ҳудуд бўлишишда фойдаланишади. Бир  хил  рангли  кускус бошкдлардан ажралиб туради. У дарахтларга  кўп  чиқмайди, ерда яшашни афзал  кўради  ва ҳатто кускусларнинг ҳеч бирига хос бўлмаган равишда ин ҳам қазийди.
Йўл-йўл  кускусларни  дунёнинг баъзи ҳайвонот боғларида учратиш  мумкин.  Бу  ҳайвон тутқинликда купайишни ёқтирмайди. Ҳайвонот  боғларида сақланиш тарихида биргина ягона инглиз ҳайвонот боғида кус­кус икки мартагина болалаган.Маҳаллий аҳоли  кускусларни яхши кўради. Чиройли кўзлари ва ёқимли чеҳралари учун эмас, албатта. Кускусларнинг териси жуда майин бўлгани учун улардан плаш, куртка, қалпоқлар ва бошқа кийимлар тикишади. Бунинг устига кускуснинг гушти ҳам парҳез таом ҳисобланади.

                                                                                                 Манба:Зўр тасвир журнали

Комментарии

Популярные сообщения