“Мушуккент” лойиҳаси амалга оширилди
Ниҳоят Ўзбекистонда ҳам Туркиядаги сингари кўчаларда мушуклар учун уйлар қурила бошланди ва уйсиз жониворлар ички ишлар томонидан ҳимояга олинди. Албатта ҳозирча фақатгина Тошкент шаҳридаги Панельний массивида бу қувонарли ҳодиса юз берди.
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси, “Меҳр ва оқибат” ННТ, “Ҳаёт” уйсиз ҳайвонлар учун бошпана ва Insider.uz ҳамкорлигида “Мушуккент” лойиҳаси амалга оширилди. Массивда қаровсиз мушукчалар учун икки қаватли уйча ўрнатилди. Массивдаги барча мушуклар эмланиб, ўз паспортига эга бўлишади.
Уйча ҳудудига ўрнатилган камералар орқали тўрт оёқли дўстларимизни ҳафа қилганларни назоратга олиб, ИИБ томонидан улар жазоланадилар.
“Мушуккент” лойиҳасининг асосий мақсади фарзандларимизни жониворларга меҳрли қилиб тарбиялаш, Ўзбекистонда уйсиз жониворлар муаммосини инсонпарварлик нуқтаи назаридан ечимини топишга ундашдир. Ўйлаймизки, барча шаҳар, қишлоқ, туман, маҳаллаларда аҳоли ёрдамида ана шундай мушуклар учун уйчалар пайдо бўлади ва бошқа вилоят ва шаҳар ИИБлари ҳам эгасиз жониворларни ўз ҳимояларига олишади.









Комментарии
Отправить комментарий