200 мингга яқин кўчатлар ўтказилди


“Бир миллион дарахт” акцияси Термиз шаҳрида старт берилди. Тадбирнинг илк кунида 200 минг дона кўчат экилди.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан бошланган “Бир миллион дарахт” акциясига Сурхондарё вилоятида ҳам расман старт берилди.Вилоятдаги мустақиллик майдони ҳудудида бошланган тадбир кун давомида Термиз шаҳри ва Термиз туманларида давом этди.


Натижада 200 мингга яқин кўчатлар ўтказилди. Бунда қурғоқчилик ва иссиққа чидамли кўчатлар экилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Акция вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни сувни тежовчи воситалар ёрдамида кўчат экиш бўйича мастер-класс ва учрашувлар ўтказилади.


Комментарии

Популярные сообщения