Чўл эгасиз, саксовул ҳимоясиз эмас.

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ва инспекторлари томонидан жорий йилнинг 4 октябр куни экологик рейд тадбири ўтказилди.
  Ушбу рейд натижасида А-380 автомагистрал йўлининг 278-километрида ҳаракатланиб келаётган 3 та “КАМАЗ” русумли юк машиналари ғайриқонуний равишда саксовул ўсимлигини ташиб кетаётган вақтларида давлат инспекторлари томонидан тўхтатиш ишораси берилди, шунга қарамай ҳуқуқбузар фуқаролар воқеа жойидан қочиш ҳаракатларини содир этишди. Қонунбузарларнинг ортидан олиб борилган кузатув чоғида, улар ўзлари ҳаракатланиб келаётган 2 та “КАМАЗ” юк машиналари юкхонасидан жами 50 м3  ҳажмда бўлган саксоул ўсимлигини йўлни ёпиш мақсадида ағдариб, воқеа жойидан яширишинга муваффақ бўлишди.

Ушбу содир этилган ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан қонуний чора кўришлик учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бухоро вилояти ИИБга тақдим қилинди.

Комментарии

Популярные сообщения