“Тарвуз ёки Қовун бекатидаман”...


       Япониянинг Конагаи шаҳридаги автобус бекатлари жаҳонда тенгсиз экани тан олинади. Бу шаҳарда бекатлар мева ва сабзавотлар кўринишида қурилган.
        Бекатлар аввалига сайёҳларни жалб қилиш мақсадида 1990 йилда ўтказилган Трэвел Экспо (Garden and Greenery Exposition) кўргазмаси учун қурилган эди. Орадан кўп ўтмай бу бекатлар шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари қаторидан ўрин олди. “Мевали бекатлар” номи эса дунёга достон бўлди. Трэвел Экспо кўргазмаси бошланишидан олти ой муқаддам Осака шаҳрига 23 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Шу сабабли Япония бўйлаб шу каби ярмаркалар ўтказишга қарор қилинди. Конагаи шаҳридаги кўргазма “Нагасакига саёҳат” деб номланди ва 16 та мевага ўхшаш бекат қурилди. “Мевали бекат”лар 2005 йилда Осака тўртта шаҳар билан қўшилганидан сўнг янада машҳур бўлди.



Кўргазма якунланганига қарамай маҳаллий аҳоли бекатларни асл ҳолича қолдиришга қарор қилди. Чунки мева ва сабзавотларга аҳоли ўрганиб қолди. Танишингиз сизнинг қаердалигингизни билмоқчи бўлса, “Тарвуз ёки Қовун бекатидаман” дея жавоб бериш шаҳарликларга ёқиб тушган эди.
 Иккинчидан сайёҳлар ҳам бекатларга қизиқиб қолишди. Дўконларда бекатлар тасвири туширилган ёки бекатлар кўринишдаги сувенирлар пайдо бўлди.

Комментарии

Популярные сообщения