Тошкент шаҳрида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни


Экологияни асраб авайлаш, шунингдек ёшлар томонидан Тошкент шаҳрини экологик барқарор ҳудудга айлантиришга ўз ҳиссасини қоўшишларига чорлаш мақсадида “Тошкент шаҳрида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни” мавзусида матбуот анжумани “Ёшлар пресс клуби”да ташкил этилди.
Мазкур матбуот анжуманида мутасаддилар томонидан пойтахтимиз табиати ва атроф муҳитини муҳофаза қилишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборатлар берилди.

     Олий таълим муассасасида кўнгилли ёшлари билан жорий йилнинг ноябр ойи давомида ташкил этилиши режалаштирилаётган “Тоза шаҳар” эко акцияси юзасидан маълумотлар берилди.

       Шунингдек, Тошкент шаҳридаги умум таълим мактабларнинг 8-11 синф ўқувчилари иштирокида “Экология билимдонлари” танловининг бориши ҳақидаги ахборатлар улашилди.

Комментарии

Популярные сообщения