Занжабилни биласизми?


      Занжабил ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб, хушбўй модда ҳосил қилади. Занжабилни истеъмол қилган кишининг ёдлаш қобилияти кучаяди. Шунингдек, меъда, жигар, ичаклар ва талоқ каби ҳазм аъзолари қувватини ҳам ошириб, жинсий қувватни мустаҳкамлайди.
          Занжабил чойи одамни тетиклаштириб, мушаклардаги ёғ қатламларининг «эришини» тезлаштиради. Бундан ташқари, занжабилли чой организмдан ортиқча сувни ҳайдайди. Биласизми, агар тиш оралиқларини ва тиш билан милк туташган жойларни ювиб турмаса, бу жойларда патоген флора ривож топади.
         Оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларни йўқ қилиш учун овқатни тановул қилиб, ичимликларни ичиб бўлгандан сўнг оғиз бўшлиғини яхшилаб овқат қолдиқларидан тозалаш лозим. Ушбу мақсадда сиз қуйидаги прополис, игир ўсимлиги, занжабил талқони, хантал ва мингдевона уруғларидан дамлама тайёрлаб, у билан оғзингизни чайқашингиз мумкин ёки бўлмаса, ўтда тош бўлса, бир дона олхўри қоқига озроқ занжабил шарбати қўшиб қайноқ сув билан ичилади.
     Касалнинг аҳволи оғир бўлса, 100 грамм занжабилга 2 литр сув қўшиб қайнатиб оғриган жойга суртса бўлади. Хом занжабил, ун ва картошка қўшиб тайёрланган малҳамни оғриган жойга чаплашнинг ҳам фойдаси катта. Занжабил овқат ҳазминит меъёрлаштиради. Ялпиз, лимонўт, сандал дарахти мойи кишини бўшаштириб, хавотирларни тарқатади. Айниқса, парҳез тутган аёллардаги асабийликни босиб, кўнгилни тинчлантиради.
         Занжабил одамнинг иштаҳасини очибгина қолмай, у дориворлиги билан ҳам ажралиб туради. Занжабилнинг  яна бир хосиятлари, унинг дилни хурсанд қилувчи ва унга қувват беришини, қусишни тўхтатишини, ич кетишини қолдиради.Занжабилнинг туйиб элакланган талқони табобатда жигар, юрак, меъда хасталигини даволашда ишлатилади ҳамда чойнакда асал билан аралаштириб ичилади.

Комментарии

Популярные сообщения