Вилоят ҳокими топшириғи ижроси юзасидан “Ўзбекистон” махалласида ўрганиш олиб борилди.
Бухоро вилояти ҳокимининг 2019 йил 21 сентябрдаги
4302-сонли топшириғи ижроси юзасидан 2019 йил 30 сентябар куни Бухоро
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мутахассис ва
инспекторлари, Когон туман санитария-эпидемиология назорат
маркази ходимлари, Ёнғин хавфсизлиги ходими ҳамда Когон туман
Ўзбекистон МФЙ вакили билан биргаликда “Ўзбекистон”
махалласининг “Саидобод” ҳамда “Дечаобод” ахоли пункутларида экологик,
санитария ҳамда ёнғин хавфсизлик ҳолатлари бўйича ўрганиш олиб
борилди.
Ўрганиш даврида Когон туман “Ўзбекистон” МФЙ
“Саидобод” ҳамда “Дечаобод” ахоли пункутларида яшовчи
фуқаролар уйлари ўрганиб чиқилди ҳамда ресурс аҳамиятига эга бўлган
чиқиндиларни тўплаш, уларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш борасида Вилоят
ҳокими томонидан чиқарилган топшириқларни бажарилиши юзасидан тарғибот
ишлари олиб борилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.






Комментарии
Отправить комментарий