Урганч шаҳрида “Aral Marathon” I Халқаро экологик марафони бўлиб ўтади.

17-октябрдан 22-октябргача Ўзбекистонда “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида “Aral Marathon” I Халқаро экологик марафони бўлиб ўтади. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот ҳизмати хабар бермоқда.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Тоҳир Солиевнинг шу мазмунда ўтган йиғилиш якуни бўйича маълум қилишича, тадбир Орол денгизи муаммоларига бағишланган Халқаро конференция арафасида Ўзбекистоннинг олти шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Мўйноқда бўлиб ўтади.
“Aral Marathon” тадбирининг асосий мақсади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролбўйи минтақасини экологик инноватсиялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиб, бу ер билан боғлиқ муаммонинг кўлами ҳақиқатан глобал эканлигини кўрсатиш, ташаббусга жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборатдир. Ҳафталик марафон дастуридан ҳар бир босқичда 5 километрлик масофага югуриш, ўқув муассасаларидаги “Биз келажак учун жавобгармиз” (#RUNFORARAL) янги экологик шиорни тарғиб этишни мақсад қилган концерт дастурлари ва йиғилишлар ўрин олган.
Марафон финали 22 октябр куни Мўйноқ шаҳрида, илгари Орол денгизи жойлашган жойда бўлиб ўтади. Марафон ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МТРК, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар. Мазкур тадбир ҳар йили ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, минтақамизнинг экологик муаммоларига халқаро ҳамжамиятнинг қизиқишини кучайтиради.

Комментарии

Популярные сообщения