А-380 автомагистрал йулининг 301 км.да ноконуний равишда саксавул ўсимлиги ташиб кетилаётган ҳолати аниқланди.
Жорий йилнинг 18 октябр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими мутахассис ҳамда инспекторлари томонидан тунги экологик рейд ўтказилди.
Ўтказилган рейд натижасида Жондор туманининг А-380 автомагистрал йулининг Бухоро-Газли йўналишидаги 301 км.да ноконуний равишда 15,4 метр куб саксавул ўсимлиги юкланган Давлат ракамисиз “ЗИЛ” 130 юк машинаси тўхтатилди.
Суриштирув чоғида қонунбузар фуқаролар Пешку туман Қарақалпок МФЙда яшашлиги аён бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан қонуний тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган саксавул ўтини вақтинча сақлаш учун Газли шахар ИИБ жарима майдончасига топширилди.





Комментарии
Отправить комментарий