Қоровулбозор кенгликларида юлғун ва саксовуллар бисёр, аммо бу, уларни ташиб кетиш керак дегани эмас.

Ўсимлик дунёсини ноқонуний равишда нес-нобуд қилиш ва кесиш ҳолатларига чек қўйиш бўйича Бухоро вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган 05.09.2019 йилдаги 1/4170-3-сонли қўшма чора-тадбирлар режаси биноан жорий йилнинг 26 сентябр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қоровулбозор туман инспекцияси инспекторлари ИИБ ЙПХ билан ҳамкорликда рейд тадбири ўтказилди.
Ушбу рейд тадбири натижасида А-380 Карши-Бухоро йуналишининг Каровулбозор тумани "Навбахор" МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида фуқаро Б.А. ўзининг “ГАЗ- 53” русумли, давлат рақами 80 T 842 GA бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси ёрдамида ноқонуний равишда юлғун ўсимлигини ташиб кетаётган вақтида тўхтатилди.
Мутахассислар томонидан ўлчанганида автотранспорт воситаси бортида 5 м3  юлғун ўсимлиги бўлганлиги аниқланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолати юзсидан фуқарога нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима ҳамда табиатга етказилган зарар учун энг кам иш ҳақининг 1,5 баробари миқдорида сумма ҳисобланди.


Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Комментарии

Популярные сообщения