ОБИ ҲАЁТ!
Одам ҳаётида
сув ғоят катта аҳамиятга эга. У оби ҳаёт, деб бежиз айтилмаган. Сув ичиш
учунгина эмас, балик овқат пишириш, кир ювиш, одамнинг баданини озода сақлаш,
хўжалик ва саноат эҳтиёжларини қондириш учун керак бўлади ва ҳоказо. Сув киши
организмида модда ва ҳаво алмашинувида иштирок қилади. Масалан, майда-ичак
йўлида овқат ҳазм бўлиши ва ўзлаштирилиши учун албатта сув бўлиши керак. Демак
одам сувсиз ҳаёт кечира олмайди. Одам организми тахминан 65 процент, қуруқликда
яшовчи ҳайвонлар организми ўрта ҳисоб билан 60–65 процент, балиқлар –80
процент, сув ўсимликлар 95–99 процент сувдан иборат.
Киши
организми доимо сув йўқотиб туради. Сув тери орқали тер ҳолида, ўрка орқали буғ
ҳолида ва буйракдан сийдик ҳолида ажралиб туради. Киши бир суткада ўрта ҳисобда
3–4 литр сув йўқотади. Бироқ одам бажарадиган ишнинг турига, оғир-енгиллигига
ва узоқ ёки қисқа вақт давом этишига, йилнинг фаслига қараб йўқотиладиган
сувнинг миқдори ҳар хил бўлади. Ёзда иссиқ ва қуруқ ҳаволи кунларда организм
сувни қўпроқ йўқотади. Бирор иш қўл билан бажарилганда организм кўпроқ сув
йўқотса, иш машина билан бажарилганда камроқ сув йўқотади.
Ҳамма
ҳолда ҳам йўқотилган сувнинг ўрни тўлиб туриши лозим, акс ҳолда организм
сувсизланиб қолади. Чанқоқлик–организмда сув етишмалигининг дастлабки белгиси.
Бу ҳолатда кишининг оғзи ва тамоғи қурийди, бадандан иссиқ чиқаётгандек бўлиб
туюлади, тил ва лаблар қуриб, томоқ қақраб кетади. Киши ҳаддан ташқари чанқаб
қолганида, юқорида айтилган аломатлардан ташқари, хансираш, бесаранжомлик пайдо
бўлади, томир тез-тез уриб, иситма чиқади, киши ҳатто алаҳлайди.
Суюқ овқат ейилганда–қамроқ,
шўр овқат ейилганда кўпроқ сув ичилади. Айниқса ёз пайтларида кўк чой ичиш киши
организми учун фойдали, чунки кўк чой чанқовни тез босади. Шунинг учун далада
ишлаганла кўк чой ичган маъқул (иссиқ ичиладими ёки совутиб, яҳна қилиб
ичиладими, фарқи йўқ). Бундан ташқари, кўк чой организмни қуёшда қизиб кетишдан
сақлайди. Баъзи кишилар оғир иш қилганларида ҳам сувни кам ичадилар. Бу– кишининг
одатига ва чиниққанига боғлиқ. Чиниққан киши сувни кам йўқотади, шунинг учун
кам сув ичади. Чўмилиш, тозалик, кийим-бошни ювиш ва турар жойларни тоза сақлаш
учун ҳам одамга кўп сув керак. Киши ҳаммом, ванна, душга тушиб турса унинг
соғлиги анча яхшиланади. Организми жисмоний, руҳий ҳамда асабий жиҳатдан
мустаҳкамланади. Эрталабки қисқа вақтли (5–10 минутлик) бадан тарбиядан кейин
баданни ҳўл сочиқ билан артиш катта аҳамиятга эга. Бунда кишининг руҳи
тетикланади, организмда модда алмашуви яхшиланади. Юқорида кетирилган
тадбирларнинг ҳаммаси санитария-гигиена жиҳатдан сувнинг одамлар учун нақадар
катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб турипти.
Қишлоқ хўжалигини ва
одамларни сув билан таъминлаш ҳақидаги санитария қонунларида бир кишига бир
суткада 60 литр сув сарф этиш нормаси белгиланган. Кийим-бошни ювиш,
турар-жойларни тоза сақлаш, ҳаммом, душ ва бошқаларга ишлатиш керак бўладиган
сув ҳам шу ҳисобга киради. Бундан ташқари, бир суткада битта сигирга – 100
литр, бузоққа 40 литр, отга–60 литр, қўйга 9–10 литр, паррандаларга–1,5 литр
сув белгиланади ва ҳоказо. Маълумки ер сатҳининг ярмидан кўпи сув билан
қопланган. Қуёш нурларининг иситиши туфайли океан, денгиз, дарё ва кўллардаги
сув буғланиб, атмосферанинг юқори қатламларига кўтарилади, у ерда майда томчилар
ҳолида тўпланиб, булутларни ҳосил қилади. Атмосфера суви ерга қор, ёмғир ёки
дўл бўлиб ёғади. Ёмғир, қор суви жуда юмшоқ бўлиб, кир ювиш учун, буғ
қозонларида, транспортда ва бошқа хўжалик мақсадларида ишлатилиши мумкин. Ёғин
суви ерга тушаётганидан ҳаво қатламидан ўтади ва ўзи билан бирга ҳар хил
аралашмаларни, яъни, чанг, турли микроорганизмларни (микробларни) олиб тушиши
мумкин. Бу аралашмаларнинг таркиби маҳаллий шароитларга қараб ҳар хил бўлади.
Атмосфера суви ерда оққанида кўпроқ ифлосланади. Бундай ҳолларда унга турли
ахлат, касаллик қўзғатувчи микроблар, гижжа тухумлари ва одам учун зарарли
бўлган бошқа нарсалар аралашади.
Шунинг учун ҳам атмосфера сувини
рўзғорда ва хўжалик мақсадларида ишлатганда жуда эҳтиёт бўлиши керак. Ерга
тушган ёмғир суқи қисман буғланиб, атмосферага кўтарилади, қисман дарё, кўл,
канал, ариқ ва ҳовузларга оқиб кетади. Бу сувнинг бир қисми ерга сингиб, ер
ости сувларини ҳосил қилади. Ернинг музлайдиган қатламидан пастда жойлашган сув
ер ости суви ҳисобланади. Сув ерга янада чуқурроқ сингиб, сув ўтказмайдиган
қатлам (лой, маркар ва бошқа қатлам) ларгача бориб етади ва у ерда тўпланиб ер
ости суви оқимини ҳосил қилади. Ер ости суви, кўпинча, ер-устига табиий равишда
оқиб чиқиб, булоқлар, чашмалар ҳосил қилади. Гигиена нуқтаи назаридан булоқлар
ёки чашмалар ичимлик сув билан таъминловчи энг яхши манба ҳисобланади. Чунки
сув ер қатламидан сизиб ўтар экан, лойқадан ҳамда микроблардан тозаланади.
Лекин ернинг оҳактош, бўр гипс, тош туз, доломит кўп бўлган қатламларидан чиқадиган
сувни ичиб бўлмайди. Бундай сув минерал тузлар кам бўлган сувни юмшоқ сув деб
аташ расм бўлган. Таркибида ҳар хил тузлар (асосан, оҳак ва магний тузлар) кўп
бўлган сув аксинча, қаттиқ сув деб аталади. Овқатга қаттик сув ишлатилганда
гўшт, хусусан сабзавотлар тез пишмайди, бундай сувда совун яхши кўпирмайди,
чойнинг хушбўй ҳиди йўқолади. Агар бошни шундай сув билан ювилса, сочлар
бир-бирига ёпишиб қолади, кири яхши кетмайди. Йиғилиб майда ариқлар ҳосил
қиладиган ва бирмунча қаттиқ бўлган булоқ сувлари Ўзбекистонда “қорасув” деб
аталади. Аҳоли ичишга ва хўжалик ишларига бундай сувни ишлатмайди. “Тоғ суви”
бирмунча қаттиқ бўлса ҳам, санитария-гигиена жиҳатдан яхши ҳисобланади. Ер
тагида чуқур жойлашган ва босим остида турадиган сув артезиан суви, деб
аталади. Артезиан суви ерни пармалаб чиқарилади, бу санитария-гигиена жиҳатдан
жуда яхши сув ҳисобланади.
Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ






Комментарии
Отправить комментарий