Қонун устувор, жазо муқаррар: Ноқонуний тарзда Қуён овлаган браконьерларга суд ҳукми ўқилди.
Аввалги хабарларимизда Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда Олот туман инспекторлари биргаликдаги ўтказилган экологик рейд натижасида Олот ва Қоракўл туманлари фуқаролари томонидан Олот туман Қирлишон МФЙ Ўрта-чўл массиви ҳудудида ноқонуний тарзда 33 бош Товушқон (ёввойи қуён) овланганлиги ҳолати аниқланганлиги борасида тўхталган эдик.
Ушбу содир этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 2-қисмига мувофиқ иш қўзғатилиб, ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, судга оширилган эди.
Суд қарорига биноан фуқаролар Б.Мирзаев ҳамда Н.Миржоновларга нисбатан МЖтК 90-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилиб, ов қуроллари ва ашёлари давлат фойдасига мусодара қилиниб, бир йил муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиндилар.
Фуқаролар Д.Алиев ҳамда Э.Муратовларга нисбатан МЖтК 90-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилиб, ов қуроллари давлат фойдасига мусодара қилинди.
Э.Муратовга энг кам иш ҳақининг беш баробарида жарима солинди.
Д.Алиевга энг кам иш ҳақининг беш баробарида жарима солиниб, 6.081.900 сўм этказилган зарар давлат фойдасига ундирилди.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси ахборот хизмати






Комментарии
Отправить комментарий