“Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” номли семинар-трненинг бўлиб ўтди
Бухоро шаҳридаги касабалар уюшмасининг тадбирлар
залида 5 - 6 сентябрь
куни Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят ҳудудий партия ташкилоти
томонидан “Сайловлар:
ғалаба стратегияси ва тактикаси” номли семинар-трненинг бўлиб ўтди.
Семинар-тренингда
туман ва партия ташкилоти раислари, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида
фаолият олиб бораётган ташкилотлар,
вилоят экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси, таълим
муассасалари профессор-ўқитувчилари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок
этишди.
Дастлаб,
Бухоро вилоят партия ташкилоти раиси А.Ниёзов сўзга чиқиб, иштирокчиларни
мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан муборакбод этди. Сўнгра семинар-тренинг
маьрузачилари депутатликка номзодликларини тақдим этган партия фаоллари ва иштирокчиларга ўз маьрузалирини
слайд, видеоролик ва интерактив методлар ёрдамида тушунтириб ўтдилар. Унда
сайловлар борасида амалдаги бешта қонунни ўзида мужассамлаштирган Сайлов
кодексининг мазмун-моҳияти, сиёсий партиянинг сайлов кампаниясини ташкил этиш,
сайлов кампанияси стратегиясини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имиджини
шакллантиш тўғрисида тингловчиларга қимматли маьлумотлар берилди. Кўтаринки кайфиятда олиб борилган семинар-тренигни яна бир
жиҳати, барча ўзи учун зарур
маьлумотларга эга бўлди.




Комментарии
Отправить комментарий