Хайвонларсиз тантана бўлиши керак!
Самарқандда «Шарқ тароналари» кўплаб хорижий
сайёҳлар, мўсиқашуносларни олқишига сазовор бўлган ҳолда тантанали ўтди. Биз
бутун дунёга бағрикенглигимиз. Маданиятимиз юксаклиги билан мақтандик. Аммо
фестиваль бошланмасидан бир ҳафта олдин Самарқанд шаҳри тирик “чиқиндилар”,
яъни нафақат қаровсиз ит, мушуклар, балки эгаси бор жониворлар, ҳаттоки
қушлардан ҳам “тозаланди”.
Қандай
қилиб дейсизми? Кўчаларга ветеринария қўмитаси Самарқанд бўлими, “Отловка”
ходимлари томонидан заҳарланган емаклар ташлаш орқали. Унда сал олдин, яъни 28
август куни йўлни кесиб ўтаётган итни атайин босиб, ноинсофларни оқлаш мақадида
Самарқанд ИИБ итни “қутирган” деб топди. Ҳайвонларни атайин ўлдиришда оқлашнинг
жуда яхши йўли. Дунёга яна бир бора нақадар табиат ва ҳайвонларга нисбатан
ваҳшийлигимизни, мусулмончиликка умуман тўғри келмайдиган ишлар қилишимизни яна
бир бор кўрсатдик.
Масалан, “Меҳр ва оқибат” ННТсига келиб тушган юзлаб шикоятларнинг
бирида, яъни “Истиқбол” маҳалласида собиқ “домком” етакчилигида 4 нафар шаҳар
ветеринария хизмати ходимлари 29 август куни қайси ҳовлида уй ҳайвони бўлса
эшик тагига заҳарланган сосискалар ташлашган. Агарда уйда эгаси бўлса, “эмлаш”
баҳонасида, ҳайвонларни заҳар билан эмлаб ўлдиришган.
Заҳарланган жониворнинг ҳеч ўлишини кўрганмисиз? Унинг 6-7 соат давомида ўзини ҳар томонга уриб, инграб,
йиғлаб, бақириб ўлганини гувоҳи бўлганмисиз? Юзлаб самарқандликлар 29-30 август
кунлари ана шундай даҳшатли манзаранинг гувоҳи бўлишган Ишдагилар уйга қайтгач,
яхши кўрган жониворларининг оғзида кўпик билан ўлиб ётганини кўришган. Заҳарли
емакларни қушлар ҳам ейиши оқибатида улар ҳам ҳалок бўлишган.
Шу маҳаллада яшовчи Самира исмли аёлнинг айтишича, “улар бизнинг
ҳовлимизга заҳарланган емакни таҳминан 11:30 да ташлашган. Итимиз 18:00 гача ҳовлида югириб, ўзини ҳар томонга уриб,
қусиб ўлган. Буни менга ишдан қайтгач, укам айтиб берди. 2 сентябрда эса
заҳарланишдан мушугим ҳалок бўлди. Унинг бақирганига хаттоки қўшнилар чидай
олмай чиқишди”. Мадина: “Менинг лабрадор итим бор. Биз Гур Амир ортидаги маҳаллада яшаймиз. Итимиз зотдор.Доимо уни қутириш ва каслликларга қарши эмлатганмиз. 29 август куни меҳмонда эдик. Қайтгачэ. Уни ўлган ҳолда топдик. 6 ёшли қизим уни қучоқлаб роса йиғлади, юзларидан ўпди. Сўнг унинг аҳволи ёмонлашди. Қон босими кўтарилиб, қусди. Икки каптарлари ўлди, кўчаларда чумчуқ ва мусичаларнинг ўликларини кўриш мумкин. Бу кун касалхонада ётдик. Қўшниларимизнинг ҳам итлари, мушуклари товуқлари, даҳшат.
Фарзандларимдан
қўрқаяпман. Уларнинг хавфсизлиини ким таъминлайди?”. Шикоятчиларнинг барчаси
“шаҳарни жониворлардан тозалаш” ни халқаро “Шарқ тароналари” фестивали билан
боғлашаяпти. Маҳаллий маъмуриятнинг ходими (исмини яширишни илтимос
қилган)юқоридан “жониворларнинг овози меҳмонларга халақит бермаслиги учун
шаҳарни жониворлардан тозалаш буюрилганини” айтган.



Комментарии
Отправить комментарий