Тилсиз жониворларни бирга асрайлик!
Тилсиз
жониворларни ҳаётига аёвсиз қирғин келтириш... Оқлаб бўлмас вахшийлик деб
биламан. Ижтимоий тармоқларда Самарқандда уй ҳайвонларига ёппасига
"ўлим" чоралари кўрилаётгани, сосискага дори (каламушларга
мўлжалланган захар) қўшиб берилаётгани ҳақидаги хабарни ўқиб вужудим титраб
кетди... Наҳотки, инсон аталмиш буюк зот дея эътироф этилаётган жамиятимизда
ана шундай қонхўр ва зўравонлар ҳам бўлса. Кечагина бир гуруҳ браканерлар
томонидан кийикларни овлаганини кўриб ёқамни ушлагандим. Кези келса одамдан ҳам
меҳрибон, вафодор, садоқатли бўлиб яшовчи уй ҳайвонларига бу қадар
шавқатсизликни мен ҳеч қанақасига оқламаган бўлардим. Эсингизда бўлса
"Хатико" киноси бутун инсоният оламида шов-шувларга сабаб бўлган.
Итнинг эгаси вафотидан сўнг ҳам вафодор ит эгасининг қабри бошида уни бир неча
йиллар кутади, охир-оқибат қабри бошида вафот этади. ...
Пойтахт
бекатларида қуйидаги суратга кўзим тушиб қолганда титроқдан кўзларимга ёш келади,
инсон зотидан нажот истаб, "Инсон бўл, озор берма"...
Ҳеч
эсимдан чиқмайди... Болалик чоғларимда Қоплон лақабли кучугим бўлар эди, у
қаҳратон қиш фаслида болалади... мен болалигимга бориб, уларга этибор
қилмабман, 4 тала кучукчалар совуқдан қотиб қолибди... Ўзимдан ўзим хафа бўлиб
кетдим. Она ит аста-аста болаларини тили билан ялар, устидаги қор парчаларини
бурни билан суриб қўярди. Тушга яқин кучукчаларни боғ четидаги ҳоли жойга кўмиб
қўяй, деб отхонамиз ёнидаги уйчага бордим. Юрагимда ачиниш ҳисси ҳукмрон эди.
Уларни қўлимга оламан дея энди энгашган эдим, Қоплон важоҳат билан менга иррилади,
ўзимни тик тутдим, орқага тисарилдим. Итдаги бундай чексиз оналик меҳрини
кўриб, ҳайратланиб кетдим. Қоплон эса менга бир тикилди-да, изғириндан ғужанак
бўлиб ётган болаларини яна бағрига олди...
Юқоридаги ҳолатларни кузатар эканман, наҳотки, биз мана шу забонсиз ҳайвончалик ҳам бўлмасак деган савол мени ўйлантираверади...?
Юқоридаги ҳолатларни кузатар эканман, наҳотки, биз мана шу забонсиз ҳайвончалик ҳам бўлмасак деган савол мени ўйлантираверади...?
Ислом Асилбеков




Комментарии
Отправить комментарий