Тушуниш қийин сени, Она сайёра!


Қандай  гуноҳимиз  учун  жазоланаяпмиз?  Шаҳарлар сувга  ғарқ  бўлмоқда, ўрмонлар эса, ё Алҳазар, аланга ичида. Ёнғинни  ҳеч  нарса  билан  ўчириб  бўлмайди.  Махсус  само-лётлар  етмайди.  Бу  не  ҳол?  Етар,  бас,  Худони  безовта  қилишга  қандай  ҳаққим  бор?  Балки  менга  ҳам,  сенга  ҳам, ҳаммамизга  ҳам  ақлимизни  ишлатиб  илоҳ  инъом  этган қудуққа тупуриш мумкин эмаслигини англаш фурсати етган-микин?  Жанг  қилиш  керак  эмас,  ишлаш  керак.
 Ахир  вақт бешафқат    ҳаёт  ғанимат.  Сен  ҳам,  мен  ҳам,  ҳатто  диний конгресслар  ва  ер  юзи  давлатлари  раҳбарлари  ҳам  буни унутмасликлари  зарур.  Мана,  нефт  билан  заҳарланган денгизлар,  радиоактив  тўлқинлар  қирғоққа  чиқариб  ташла-ган  делфинлар,  кислота  ёмғирлари.  Буларнинг  барчаси бизнинг    одамларнинг  қилмиши. Шунинг учун сув  ҳам гоҳ дарё  ва  денгизлардан  қочиб,  гоҳо  шаҳар  ва  қишлоқларни  ғарқ этиб, исён кўтармоқда.    

Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ,

Комментарии

Популярные сообщения