“Қора китоб” ҳақида эшитганмисиз? Агарда “Қизил Китобга”га йўқолиб бораётган турлар киритилса, “Қора Китоб”га инсоният айби билан йўқолган жониворлар киради.
Турон йўлбарси.
Турон йўлбарси (Каспий йўлбарси) – бугунги кунда Ўрта Осиё ва Қозоғистонда
қирилиб кетган. 1950 йилларнинг охирида биронтаси қолмаган Турон йўлбарси 1960
йилларда xалқаро Қизил китобга киритилмай қолган. Турон йўлбарси кўпроқ Сирдарё
ва Оролбўйидаги қамишзорларда яшаган.
Оролбўйида яшовчи аҳоли ўтган асрнинг 50 йилларигача Турон йўлбарси
бўлганлигини айтишади.
Турон йўлбарсининг
салмоғи 170-240 килограмм оралиғида, узунлиги эса 2,70-2,90 метр бўлган. Турон
йўлбарси уссурий йўлбарсига нисбатан салмоқдор, гавдали ва кучлироқ бўлган.
Турон
йўлбарсининг қирилиб кетишига ХIХ асрда одамларнинг Марказий Осиёга оммавий
миграцияси сабабчи бўлган. Кўпчилик ҳолларда йиртқич ҳайвонларни ҳарбийлар отиб
ташлашган. Чунки йиртқичлардан азият чеккан маҳаллий аҳоли ҳарбийлардан уларни
отиб ташлашни сўраган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун ўрмонзорларнинг
кўп миқдорда қирқиб ташланиши уларнинг яшаш жойларидан маҳрум қилинишига ва
озуқасидан айрилишига олиб келган.
Турон
ўлкасини тарк этган ушбу ажойиб ҳайвонни қайта тиклаш бўйича уринишлар бор,
лекин ҳозирча аниқ амалий натижа йўқ.
Қозоғистонлик
олим Бақитжан Адилов Қозоғистонга тайгадан уссурий йўлбарсини олиб келиб,
маҳаллий ҳудудга мослаштириш орқали махсус питомникда турон йўлбарсини
“тирилтириш” мумкин эканлигини исботламоқда.



Комментарии
Отправить комментарий