Ромитанда “Саксовул” ўғрилари тўхтатиб қолинди.

Аввалги хабарларимизда вилоятимизда кун сайин қўшни Хоразм вилояти фуқаролари томонидан саксовул ўсимлиги ташиб кетилиши билан боғлиқ қонунбузилишлар кўплаб кузатилаётганлиги борасида хабарлар бериб ўтган эдик.
           Вилоят биохилма-хиллигини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш мақсадида давдат инспекторлари томонидан олиб борилаётган кундузги ҳамда тунги рейдлар уюштирилиб борилиши натижасида бир қатор қонунбузарликлар вақтида аниқланиб, тегишли чоралар кўриб борилишига эришилмоқда.Минг афсуслар бўлсинки шу каби ҳолатлар қайта ва қайта бонг урилаётган бўлсада бир қатор қонунбузарликлар вилоятимиз фуқаролари томонидан ҳам содир этилиб турибди.
Ўзбекистон Републикаси Ички ишлар Вазирлигининг 2019 йил 3 августидаги 16/4080-сонли кўрсатмасига мувофиқ Бухоро вилояти ҳудудидаги ўсимлик дунёсини ноқонуний равишда нес-нобуд қилиш ва кесиш ҳолатларига чек қўйиш бўйича Бухоро вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган 05.09.2019 йилдаги 1/4170-3-сонли қўшма чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ва инспекторлари томонидан кеча бўлиб ўтган экологик рейд тадбири натижасида Ромитан туманинг Қизилравот чўл ҳудудида маҳаллий фуқаролари “ДАМАС” русумли автотранспорт воситаси ёрдамида саксовул ўсимлигини ташиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди. 
Ушбу ҳолат юзасидан бошқарма мутахассислари томонидан қонунбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш  бошқармаси ахборот хизмати

Комментарии

Популярные сообщения