Тахтакўпирлик браконьерлар Мўйноқда 13 та кийикни ўлдирди
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жайронларнинг браконьерлар томонидан ўлдирилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ахборот хизматининг хабарига
кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
соҳасидаги назорат инспекциясининг “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ
ҳудудида сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослашган тезкор назорат гуруҳи”
ходимлари томонидан, 2019 йил 23 сентябрь
кечаси соат 3:00 да Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи
“Ақшадарё” коллектори атрофида ўтказилган тунги рейд натижасида УАЗ-469 русмли
давлат рақами 95 V 654 DA автомобили тўхтатилиб кўздан кечирилганда ичида икки
дона ов милтиғи ва ўн уч бош жайрон борлиги аниқланди.
Браконьерлар Т. Б.ТОЗ-63 ва П. А.
ИЖ-18 русумли ов милтиғи ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига
киритилган 13 бош жайронларни 2019 йил 22 сентябрда кундузги соат 15:00-17:00
орасида ноқонуний ов қилганликлари аниқланди. Айни
дамда ноқонуний ов бўйича барча ҳужжатлар тўпланиб, Орол табиатни муҳофаза
қилиш прокуратурасига юборилмоқда.
Фикримизча браконьерликнинг олдини олиш учун
нафақат жаримага тортиш, балки ЖК га ўзгартириш киритиб, уларга нисбатан қамоқ
жазосини ҳам қўллаш лозим.





Комментарии
Отправить комментарий