“Ҳайвонлар билан шавқатсиз муносабатда бўлиш ахлоқ ва инсонийлик талабларига зид бўлиб, инсонга маънавий зарар етказувчи бўлиб хизмат қилади”


  Когон шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини Қоравулбозор шох кўчаси фуқаролари томонидан Когон шаҳрида итлар заҳарлаб ўлдирилмоқда. Ўзбекистонда ҳайвонларни қийнаш, уларни ўлдиришга қарши курашиш борасида қонун, Меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганига қарамай, тилсиз, ҳимоясиз жониворларга бўлган шафқатсизликлар тобора кўпаймоқда, дея қилинган мурожаат юзасидан, жорий йилнинг 28 август куни Бухоро вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари, Когон шаҳар инспексияси инспекторлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти вакиллари мазкур ҳудудда ўрганиш олиб бориб, маҳалла аҳолиси билан учрашишди ҳамда ушбу масалага ойдинлик киритдилар. 

 

   Гувоҳларнинг хабарига кўра, Қоровулбозор кўчасидаги 7 та ит ўлдирилган. Бу ҳолат кўчанинг баъзи фуқароларининг мазкур кўчадаги дайдиб юрган итлар сабабли қилган эътирозига биноан Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари тарафидан заҳарлаб ўлдирилган. Шулардан 4 та итнинг мурдалари ҳудуд аҳолиси томонидан кўмилган, 3 таси эса Ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари томонидан ҳудуддан олиб кетилган.
    Жорий йилда “Ҳайвонларни шавқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги №4718-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 5 моддасидаҲайвонлар билан шавқатсиз муносабатда бўлиш ахлоқ ва инсонийлик талабларига зид бўлиб, инсонга маънавий зарар етказувчи бўлиб хизмат қилади” дея келтирилган. 
       Бу ҳолатнинг аҳамиятли томони шуки ўлдирилган итлар ичида қаровсиз бўлмаган кўча аҳолисининг уй итлари ҳам бўлан, шу сабабли фуқаролар турли интенет каналларга мурожаат билан чиқишган. 

Ушбу ўрганиш даврида мутахассис ва инспекторлар томонидан Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига, Мирзо Улуғбек МФЙ раиси ва фуқароларига мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти, тартиб тамойиллари борасида тушунтиришлар тарғибот ишлари олиб борилиб, бошқарманинг қаровсиз итларни овлаш бригадаси ходимлари томонидан шу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги борасида аҳолига билдириб ўтилди.
Қаровсиз ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлманг.
Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни
 муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

  


Комментарии

Популярные сообщения