СУВНИ БОБОЛАРИМИЗ ЭЪЗОЗЛАГАНЛАР!
Гулоб шарбатини тўйиб ичсанг ҳам,
Сувсиз ташналигинг асло бўлмас кам.
Ҳ.Деҳлавий
Сувсиз ҳаёт йўқ. Буни ҳаммамиз биламиз.Сув билан
табиат жонланади, хаёт ниш уради, яшашга ошиқади, куч қувватга киради. Ҳаёт
жилваланади. Сув Оллоҳ берган неъмат. Сувни бобларимиз эъзозлаганлар. Сув
ҳамиша табиатнинг асосий унсури деб қаралган.
“Сувга супринди ташлама”, “Сувга тупурма”, “Қудуққа тош ташлама”, деган гапларга кишилар
риоя этганлар. Оқар сув бошида яшайдиганлар асал ичади, сув охирида
яшайдиганлар заҳар ичади деган гаплар бежиз айтилмаган.
Ўзбек халқи учун сув доимо муқаддас саналган.Ноннинг
ушоғи ҳам нон бўлганидек, сувнинг томчиси ҳам сувдир.Сувнинг бу дунёда
муқаддаслиги, азизлиги рост. Ҳеч биримиз инкор қилмаймиз.Ислом тарихига оид
китобларда ёзилишича, охиратда Оллоҳдан назари тушган бандаларга куч-қувват
бахш этиш учун аввал Ҳавзи кавсарда сув тутилар экан. Гуноҳкорларга бу сувнинг
бир томчиси ҳам насиб бўлмайди. Демак, сув бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам азиз,
муқаддас экан.
Бизнинг халқимизда сув шунчаки “ҳаётий муҳим модда”, шунчаки “ресурс” эмас,
балки улуғ қадриятдир. Умумбашарий қадриятларимизга мувофиқ қадимда Наврўзнинг
биринчи ўн кунлиги сув байрами сифатида нишонланар экан.
Ҳозирги кунда биз ҳам сув кунларини байрам қилсак,
турли тадбирлар ўтказсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундай байрам тадбирлари,
сув кунларини ахборот-кутубхона, очиқ табиат остида, ахборот ресурс
марказларида уюштириш анъанага айланса фойдадан ҳоли бўлмаслигига шубҳам йўқ.
Бугун соҳа мутахассислари ёшларга сувнинг
муқаддаслиги, унинг халқимих ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, сув тарбияси, сув
маданияти, унинг қадр-қимматини тарғиб этишдан иборатдар.
Бундай
тадбирларни ташкил этишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ма
минерал ресурслар давлат қўмитаси, “Саноатконтехназорат” агентлиги,
“Бошгидромент”, “Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, журналистлар, дин
вакиллари ва соҳага оид соҳа ходимлари таклиф қилинса жудаям ажойиб бўлар эди.
Бу тадбирлар орқали бебаҳо неъматимиз бўлмиш сув ҳақида халқимиз янада кўпроқ
маълумотларга эга бўлишарди.
Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ,



Комментарии
Отправить комментарий